• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ноябрь ойида иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари ўсди. Навоийда эса нархлар пасайган

    2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 22,5 мингта шартнома тузилди. Бу ҳақда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришларни доимий равишда таҳлил қилиб келаётган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларида келтирилган. Таъкидланишича, тузилган шартномалар сони сентябрь ойига нисбатан 4 фоизга (21,6 минг) кўп демак.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, мазкур кўрсаткичнинг 2020 йил (14,4 фоиз) ва 2019 йил (40,6 фоиз) ноябрь ойларига нисбатан кескин ўсиши уй-жой бозорида талабнинг ҳали ҳам жуда баландлигидан далолат беради. Энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (22,9 фоиз), Наманган (17,3 фоиз), Хоразм (14,3 фоиз) вилоятларида кузатилган бўлса; Андижон (14,1 фоиз), Самарқанд (6,6 фоиз) ва Тошкент (3,7 фоиз) вилоятларида камайиш кузатилган.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Ноябрь ойида октябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 1,2 фоизга ўсган. Нархларда энг катта ўсиш Тошкент (3,2 фоиз), Самарқанд (3,1 фоиз) ва Хоразм (3 фоиз) вилоятларида кузатилган бўлса, Навоий (-1,4 фоиз) вилоятида уй-жой нархлари пасайган.

    Шаҳарлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент (1 квадрат метр учун 753 доллар), Самарқанд (553 доллар) ва Навоий (418 доллар) шаҳарларида, нисбатан пастроқ нархлар эса Нукус (277 доллар), Қарши (289 доллар) ва Гулистон (289 доллар) шаҳарларида қайд этилган.

    Тошкент шаҳрида ўтган ойга нисбатан иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 1,3 фоизга ўсган. Уй-жой нархларида энг катта ўсиш Мирзо Улуғбек (3,5 фоиз) ва Миробод (3,2 фоиз) туманларида кузатилган бўлса, нисбатан пастроқ ўсиш сурати Учтепа (0,1 фоиз), Бектемир (0,7 фоиз) ва Яшнобод (-0,6 фоиз) туманларида қайд этилган.

    Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари кесимидаги ўртача уй-жой нархлари асосида иккиламчи бозорда уй-жой харид қилиш учун ипотека кредити олишга (субсидиясиз) лаёқатли аҳоли улуши ҳисоблаб чиқилган. Уй-жой харид қилишда ипотека кредити олишга лаёқатли аҳоли улушини ҳисоблашда 62 квадрат метр майдонли уйни харид қилишда оила даромадининг ипотека кредитига йўналтирадиган қисми 50 фоизгача, кредит муддати 20 йил ва бошланғич тўлов бадали 30 фоиз деб ҳисобланган.

    Самарқандда (13 фоиз), Наманган (19 фоиз) вилоятлари ва Тошкент (15 фоиз) шаҳрида уй-жой нархларининг баландлиги туфайли ипотека асосида уй-жой сотиб олишга имконияти бор хонадонлар улуши паст. Жорий нархларни ҳисобга олганда Фарғона (35 фоиз), Қорақалпоғистон (33 фоиз) ва Навоийда (32,9 фоиз) ипотека шартлари асосида уй-жой харид қилиш имконияти бошқа ҳудудларга нисбатан юқори.

    Ҳисоб-китобларга кўра, республика бўйича ипотека кредити асосида уй-жой харид қилишга лаёқатли аҳоли улуши 26 фоизни ташкил этмоқда.

    Умуман олганда, 2021 йил январь—ноябрь ойларида жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 8 триллион сўмни ташкил этган. Бунда, янги тартиб асосида ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга Молия вазирлиги томонидан ажратилган ресурслар ҳажми 3 баробарга ошиб, 3,9 триллион сўмга етган (2020 йилда 1,3 триллион сўм эди).

    Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг учинчи чорагида иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархлар ўтган чоракка нисбатан 2,3 фоизга ошгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулкка бўлган талаб яна ошгани ва бунинг сабаби маълум қилинди

    23.12.2021, 18:25   Изоҳ (0)   24689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Ўт ўчириш учун 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган

    23.12.2021, 18:10

    Ўзбекистонда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро марказ ташкил этилди

    23.12.2021, 17:40

    Андижонда энг кўп қонун бузилишига йўл қўйиб, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган ташкилотлар номи маълум қилинди

    23.12.2021, 17:24

    Видео: Наманганда МИБ томонидан қарийб 20 минг доллар ёқиб юборилди. Уларнинг бари қалбаки

    23.12.2021, 16:54

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    23.12.2021, 16:39

    Япония Термиз туманидаги тиббиёт муассасаларининг сув таъминотини яхшилашга ёрдам беради

    23.12.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.