Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида 23 декабрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, шу куни соат 16:37 да туманнинг «Хонтўпи» маҳалласи Дийдор 5-тор кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 16:39 да етиб бориб, ёнғин соат 17:22 да қуршаб олинган ва соат 17:33 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг, тахминан, 250-300 квадрат метр майдондаги томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)