• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Шунақа зўрми? Бир ерга кириб чиққандан кейин мулла минган эшакдек бўлиб қолади». Одил Аҳмедовга 13 йил аввал Намангандаги ўйиндан кейин полковник қаматиш билан таҳдид қилгани маълум бўлди

    Ўзбекистонлик собиқ футболчи Одил Аҳмедов ҳаёт йўлига бағишланган «Орзунинг шонли йўли» китобида 2008 йил «Пахтакор» сафида «Навбаҳор»га қарши кечган сафар ўйинида юз берган тушунмовчилик ва шу сабаб футболчига бўлган таҳдидлар ҳақида маълумот берилди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Эслатиб ўтамиз, Одил Намангандаги ўйин вақтида гол урган ва уни нишонлаш вақтида кўрсаткич бармоғи билан трибунага ишора қилганди. Бу ҳолатни мухлислар нотўғри тушунган ва Аҳмедовни ўрта бармоғини кўрсатиб, беҳурматлик қилганликда айблаганди.

    Одилнинг ўзи бу ҳолатни қуйидагича изоҳлайди:

    2008 йилда «Навбаҳор»га қарши ўйнадик. Ўша ўйинда гол урдим. VIP — ҳудудга ёндош трибуналарда ўтирган отам ва акам томон югурар эканман, кўрсаткич бармоғимни кўрсатганча ўнг қўлимни кўтардим. Бир зумда трибуналарда шовқин-сурон, бақир-чақир, тартибсизликлар турди. Одамлар бирданига қўзғалганди. Мен томон нималардир учди.

    «Навбаҳор»га урган голим шунчалик ёқмадими?, деган таажжубли ўй ўтди кўнглимдан. Наманганлик футболчининг «Навбаҳор» дарвозасини ишғол этгани шунчалик таъсир қилдими? Лекин одамлар бошқа ўйга борган экан.

    Мен гўёки… ўрта бармоғимни кўрсатган эмишман. Голни нишонлаётганимни бундай талқин қилишганидан ҳам ҳайратда эдим, ҳам даҳшатга тушдим.

    Аҳмедовнинг айтишича, ўйиндан кейин катта лавозимдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими у ва отасини тўхтатиб, таҳдид қилган.
    Энг ёмони ўйиндан кейин бўлди. Дадам билан бирга машинада уйга қайтмоқчи бўлиб тургандик. Шу пайт клуб ҳовлисига ички ишларга тегишли, байроқ сурати ҳошия қилинган иккита машина кириб келди. Шундоқ ёнимизда тўхтади. Погонидан полковник эканлиги билиниб турган ходим дадамга юзма-юз бўлиб ўдағайлади:

    — Ўғлингизни олиб кетамиз!

    — Қўйинг, командир, эртага Тошкентга кетади, эшитган қулоққа яхши эмас, — ялинарди дадам.

    — Йўлимизни тўсманг, қани ўғлингиз?

    — Илтимос, командир…

    Мен бу суҳбатга аралашишни лозим топдим,

    — Ассалому алайкум, тинчликми?, — деб сўрадим.

    Полковник менга эътибор бермади ёки менсимадими, дадамга гапиришда давом этди:

    — Одам ўз ҳамюртларига ҳам ўрта бармоғини кўрсатадими? Ким бўлиб кетган ўзи? Шунақа кучайганми, а? Шунақа зўрми? Қанчадан-қанча зўрларни кўрганмиз, бир ерга кириб чиққандан кейин мулла минган эшакдек бўлиб қолади!

    Ҳаммасини тушундим. Бугунги голни нишонлаганимни булар нотўғри тушуниб, «ўрта бармоғини кўрсатди»га чиқаряпти.

    Аҳмедов бу воқеадан кейин бир неча кун Тошкентга қайта олмаган, уни довон йўлидаги постдан ортга қайтариб юборишган.
    Эртаси куни уйдагилар билан хайрлашиб, Тошкентга жўнадим. Довонга чиқиш олдидаги постда паспортимни текширган ДАН ходими машина ҳужжатларимни олди-да:

    — Машинани ўнгга оласиз, ака!, — дея буюрди.

    — Нимага? тинчликми?

    — Узр, Одил ака, шунақа буйруқ бор…

    — Кимдан буйруқ?

    — Катталардан…

    — Катталар ким?

    — Узр, ака, қолганини айта олмайман. Илтимос, ўнгга ўтинг.

    ДАН ходимининг буйруғига бўйсунишдан ўзга чорам йўқ эди. Машинани йўл четида тўхтатиб, пост ёнидаги бинога кирдим. Паспортимни олишга ким буйруқ берганига қизиқдим. Ҳеч ким тайинли гап айтмас, ҳужжатларимни ҳам қайтармасди. Орада анча сарсон бўлдим. Наманганга қайтишим кераклиги айтилди.

    Эртаси куни ҳам шу ҳолат такрорланди.

    Ички ишлардаги ҳалиги полковник чиндан ҳам мени қаматиш ҳаракатига тушиб қолганини тушундим. «Пахтакор» раҳбариятига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирдим.

    Кечки пайт уйимиз дарвозаси тақиллаб қолди. Кечаги полковник турибди. Бугун анча ювош тортган, сермулозамат, тилидан бол томарди.

    — Узр, Олимжон ака, Одил ака… қизишиб кетдик. Сизларни ҳам анча овора қилдик. Одил ака бемалол Тошкентга кетса бўлади.

    Нега бирдан бундай қарорга келганини тушунолмадик.

    Довонга кўтарилаётганда Илҳом Шарипов қўнғироқ қилиб қолди:

    — Алло, Одил! Яхшимисан? Келяпсанми?

    — Яхшимисиз, Илҳом ака? Ҳа, қайтяпман. Тинчликми, нима бўлди?

    — Клубдагилар Мираброр Усмоновга (ўша вақтдаги ЎФФ президенти) қўнғироқ қилган экан. Мираброр ака ўртага тушибди.

    Ҳаммасига тушундим. Мираброр Зуфарович менга ўшанда ёрдам берган экан.

    Одил Аҳмедов, «Орзунинг шонли йўли» китобидан парча

    Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов 18 декабрь куни фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аҳмедов бу қарорини «Орзунинг шонли йўли» номли китобининг тақдимот маросимида маълум қилди.

    Аҳмедов шу кунгача Хитойнинг «Цанчжоу Майти Лайонс» клуби сафида тўп суриб келаётганди. Унгача эса «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014), «Краснодар» (2014—2016), «Шанхай СИПГ» (2017—2021) каби жамоаларда тўп сурган.

    Аҳмедов 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганидан кейин 2021 йилнинг 19 июнь санасида терма жамоадаги фаолияти якунланаётганини эълон қилганди. Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебют ўйинини 2007 йил 13 октябрда Хитой Тайпейига қарши (9:0) ўтказган. 34 ёшли футболчи мамлакат бош жамоаси сафида 108 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голга муаллифлик қилган.

    22.12.2021, 06:08   Изоҳ (0)   113041
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Барселона» қолдирилган тур ўйинида бир киши кам бўлиб қолган «Севилья»ни енга олмади

    22.12.2021, 03:37

    Англия Лига Кубоги. «Арсенал» 6 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди

    22.12.2021, 02:54

    А Серия. «Ювентус» аутсайдерни таслим этди, «Аталанта» «Женоа» тўсиғидан ўта олмади

    22.12.2021, 02:43

    Роналду учун йилига 90 млн евро сарфлаган «Ювентус», БААдан устун келган Сервер Жепаров шогирдлари ва Муродов билан бир кунда жанг қиладиган Махачев. Энг сўнгги сп...

    21.12.2021, 22:33

    «У казинода миллионлаб доллар ютқазар ва ўзини дунёни ушлаб қўйгандек тутарди». Қимор, ичкилик ва кўнгилхушлик гирдобидан чиқишга муваффақ бўлган Мэнни Пакьяо ҳико...

    20.12.2021, 23:50

    Еврокубокларни тарк этган «Тоттенҳэм», 1,5 млрд евролик лойиҳани бошлаган «Барселона» ва АПЛда тенгсиз Муҳаммад Салоҳ. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    20.12.2021, 20:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Папиллома нима ва у қандай пайдо бўлади?

    Маслаҳатлар | 22 июл, 20:15

    “Имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 22 июл, 20:05

    Деменцияга чалинган Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашмоқда: у энди гапира олмайди

    Кино | 22 июл, 19:55

    Трамп АҚШни ЮНЕСКО аъзолигидан чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 22 июл, 19:45

    Андижонда дўкон эгаси сотувчисини “самосуд” қилди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 19:35

    АҚШда барча ноиммиграцион визалар учун 250 доллар миқдоридаги йиғим жорий этилади

    Дунё | 22 июл, 19:25

    Илон Маск робот официантлар ва ўз кинотеатрига эга футуристик ресторанни ишга туширди (фото, видео)

    Дунё | 22 июл, 19:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.