Самандар Остонов Булунғур тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
22 декабрь куни Булунғур туманида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, Булунғур тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Баҳодир Баҳрамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.
Сессияда депутатлар томонидан Самандар Остонов номзоди Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Тайинловга қадар Самандар Остонов Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Ўктам Барноевнинг укаси Ромитан тумани ҳокими этиб тайинлангани, Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Фото: Ички ишлар органларидан чиққан амалдаги ҳокимлар
Изоҳ (0)