• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чилонзордаги «Шовотландия» кафесини ёқиб юборган икки шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди

    Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги «Шовотландия» кафесида 27 февраль ўт қўйилган, бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди. Тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятни содир этган шахс шу куннинг ўзидаёқ ушланган. «Gazeta.uz» манбасининг маълум қилишича, 21 декабрь куни мазкур жиноят юзасидан суд ҳукми ўқилган.

    Воқеа қандай содир бўлганди?

    Суд ҳужжатларига кўра, 36 ёшли судланувчи илгари бир неча уюшган жиноий гуруҳлар мавжуд бўлган қуролли жиноий уюшмани бошқарган ва «авторитет» деган ном чиқарган. Содир этган жиноятлари учун жазо ўташ вақтида 26 ёшли судланувчи билан танишиб қолган. Шу орада 26 ёшли судланувчи томонидан ўзини «босс» сифатида қабул қилинишига эришган.

    26 ёшли судланувчи қамоқдан чиққач, 36 ёшли судланувчи уни ўзи ишлаб келаётган Зангиота тумани «Эшонгузар» қўрғонидаги чойхонага ишга олган ва уни ўзига молиявий жиҳатдан тобе қилиб қўйган. Оқибатда эса ҳар қандай, хусусан, жиноий топшириқларни бажартириб келган.

    Қайд этилишича, кафенинг эгаси телефон орқали 36 ёшли судланувчидан ёрдам сўраб, «Эдди» лақабли шахс унинг қариндошидан пулини бўлиб-бўлиб бериш шарти билан 5 дона iPhone 11 Pro телефонини олиб, муайян миқдордаги пулларни тўлагани ва қолган 4000 долларни бермай юрганини айтган. У эса «Эдди» билан боғланиб, унга пулларни беришини тайинлаган ҳамда ёрдам сўраган шахсдан бунинг эвазига 1500 долларлик iPhone олиб беришини айтган.

    Кафе эгаси рад этгач, судланувчи уни ўзининг чойхонасига чақириб, ҳақоратлайди. Бунга жавобан ўзини хўрланган деб ҳисоблаган шахс «Шовотландия» кафесидаги ўзининг офисига судланувчини чақиради. Икки ўртада ўзаро можаро юзага келади ва кафе эгаси хонадан чиқиб кетади. Ташқарида уни кутиб турган танишлари эса судланувчи ва унинг 2 нафар шериги хонадалигини билиб туриб, эшик ва ойналарга тош отади.

    36 ёшли судланувчи ва унинг шериклари воқеа жойидан қочишга эришиб, ўзининг чойхонасига боради ва 26 ёшли судланувчига бўлган воқеаларни айтиб, қасд олиш режасини тузади. Унга кўра, «Шовотландия» эгаси офисда тунаб қолган вақтда кафега ўт қўйишга келишиб олишади.

    Суд ҳужжатларига мувофиқ, 36 ёшли судланувчи ўзига «ишончли алиби» шакллантириш учун ўзи доимий яшаган хонадонда қолади. 26 ёшли судланувчи эса ярим тунда таксида кафега боради ва «Молотов коктейли»ни тайёрлаб, уларни кафенинг тез ёнувчи қисмларига улоқтиради. Шундан сўнг воқеа жойидан яширинади.

    Суд маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида «Шовотландия» кафесининг 644 миллион 799 минг 538 сўмлик биноси ҳамда ундаги 420,4 миллион сўмлик ошхона жиҳозлари тўлиқ ёнган. Суд-тиббий экспертизасининг хулосаларига кўра, бино ичида ухлаб ётган икки нафар аёл (1960 йилда туғилган), икки нафар йигит (1998 йилда туғилган) ва бир нафар қиз (1999 йилда туғилган) ис газидан заҳарланиш фонида тананинг 100 фоиз 3—4-даражали термик куйиши оқибатида вафот этган.

    Ёнғинга сабабчи сифатида гумон қилинган фуқаро (1985 йилда туғилган) Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг а, в, д, ж, п бандлари (қасддан одам ўлдириш), 165-моддасининг 1-қисми (товламачилик), 173-моддаси 2-қисмининг б, в бандларида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган.

    Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисми тартибида тайинланган енгилроқ жазоларни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш орқали узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Шунингдек, яна бир судланувчи (1995 йилда туғилган) Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг а, в, д, ж, п бандлари (қасддан одам ўлдириш), 173-моддаси 2-қисмининг б, в бандларида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Жиноят кодекси 59-моддасининг 4-қисми тартибида тайинланган енгилроқ жазоларни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш орқали узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Шунингдек, унга (1985 йилда туғилган фуқарога — таҳ.) ЖИБ Яккасарой туман судининг 2014 йил 11 июлдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган муддати қўшилиб, енгилроқ жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш орқали узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Суд ҳукми эълон қилинган кундан 20 кун ўтиб кучга киради.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентдаги Evos кафесида ёнғин юз берди
    • Самарқандда ошхонада газ баллони портлаши оқибатида 10 киши жароҳатланди
    • Юнусободдаги кафеларнинг бирида ёнғин чиқди (видео)

    21.12.2021, 23:47   Изоҳ (0)   53985
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 250 млрд сўмга 700 метр узунликдаги кўприк қурилади

    21.12.2021, 23:29

    Ўзбекистонда ноябрь энг кўп бензин ишлаб чиқарилган ойлардан бири бўлди

    21.12.2021, 23:14

    Фарғонада хизмат машинасида йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жаримага тортилди

    21.12.2021, 23:09

    Қашқадарёда қум бўрони сабаб 6 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    21.12.2021, 22:28

    «Ёнаётган икки аёлга ёрдам бердим, кейин куйган бир қизча додлаб чопиб келди». Самарқанддаги ошхонада юз берган портлаш гувоҳлари билан суҳбат

    21.12.2021, 21:43

    Қашқадарё ҳокими маҳалласида ажрим кузатилмаган раисларга 10 млн сўм мукофот бериб, энг яхши сиҳатгоҳларга юборишни ваъда қилди

    21.12.2021, 21:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.