Беларусда 2020 йилги президентлик сайловларида иштирок этишга уринган Виктор Бабариконинг ўғли Эдуард Бабарико янги жиноий иш бўйича гумонланувчига айланди, деб ёзади
Аввал солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб, 18 ойни тергов изоляторида ўтказган кичик Бабарико декабрь ойида озодликка чиқиши керак эди. Бироқ уни қўйиб юборишмади, аксинча унга нисбатан бошқа жиноий иш қўзғатилди, дейилади Виктор Бабариконинг
Янги жиноий ишда Эдуард Бабарико ирқий, миллий, диний ёки бошқа ижтимоий адоват, нифоқ қўзғатишда, оммавий тартибсизликлар уюштиришда гумон қилинмоқда. Айбловлар умумлаштирилганда у 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Ҳозирча кичик Бабарикога нисбатан айбловлар илгари сурилмаган.
Эдуард Бабарико 2020 йил июнь ойида ҳибсга олинган эди. Ўша пайтда унинг отаси — президентлик сайловларида Александр Лукашенконинг асосий рақиби ҳисобланган Виктор Бабарико иқтисодий жиноятларда айбланган.
2021 йилнинг июль ойида Виктор Бабарико 14 йилга колонияга ҳукм қилинган.
14 декабрь куни
Изоҳ (0)