Тошкентда 17 декабрь, жума куни профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Ушбу бокс кечасида Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўстматов (4-0, 3 КО) Хосе Ривасга (18-13-4, 10 КО) ринга кўтарилди. Ҳасанбой жанг давомида рақиби томон бир қатор кучли зарбалар йўллади. 4-раундга келиб эса Хосе Ривас юзидан жароҳат олди ва жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Шу тариқа Ҳасанбой профессионал боксдаги кетма-кет 4-жангида ҳам ғалабани қўлга киритди. Дўстматов бундан олдинги жангини танзаниялик Муҳсин Кизотага (11-3, 5 КО) қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Аввалроқ мазкур бокс оқшомида Дилшод Рўзметов, Иқболжон Холдоров, Элнур Абдураимов ва Бектемир Мелиқўзиев ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)