Тошкентда ташкил этилган бокс кечасида Дилшод Рўзметов 17 декабрь, жума куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди.
Ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Рўзметовга россиялик Максим Смирнов (8-11-3, 4 КО) рақиблик қилди. 6 раунд давом этган жангда Дилшод рақибига нисбатан катта устунликка эга бўлди ва очколар эвазига ғалабани тантана қилди.
Шу тариқа Токио—2020 Олимпиадаси иштирокчиси Дилшод Рўзметов проф рингдаги биринчи жангида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)