Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (8-1, 6 КО) 17 декабрь, жума куни Тошкентдаги бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказди.
Мелиқўзиевга россиялик Сергей Екимов (18-4, 9 КО) рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва Мелиқўзиевнинг катта устунлигида ўтди. Якунда Бектемир ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабани тантана қилди.
Бу Мелиқўзиев учун профессионал фаолиятидаги 8-ғалаба бўлди. У охирги жангида америкалик Габриэль Росадога қарши рингга кўтарилиб, аянчли нокаутга учраганди.
Аввалроқ мазкур бокс оқшомида Дилшод Рўзметов, Иқболжон Холдоров ва Элнур Абдураимов ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)