• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жиддий қарамас эканмиз, Орол муаммосини Тошкент яқинига олиб келган бўламиз». Сенат ва масъуллар Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳақида

    Олий Мажлис Сенатининг 16 декабрь кунги ялпи мажлисида Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келаётган муаммоларнинг экология ҳамда аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масала юзасидан сўзга чиққан Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Сиддиқов сўнгги йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизимининг экологик ва биологик муҳитини яхшилаш, ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муайян ишлар амалга оширилган бўлса-да, қатор муаммоли масалалар сақланиб қолаётганини таъкидлади.

    «Кўллар тизимининг сув ҳажми 1994–2000 йилларда 44,1 млрд метр куб, ҳудуднинг умумий майдони 350 минг гектар, узунлиги 250 километр бўлган бўлса, «Чордара» сув омборидан 2013-2021 йилларда кўллар тизимига сув ташланмаганлиги боис сув ҳажми бугунги кунда 37,7 млрд метр кубни ташкил этади», – дейди у.

    Сиддиқов кўллар тизимидаги сувларнинг йиллик парланиши ҳозирда иқлим таъсирида 10 фоиз, сувнинг сатҳи эса 2 метрга пасайиб, сувнинг минераллашганлик даражаси сўнгги ўн йилда 5,1 грамм/литрдан 8,6 грамм/литргача, тизимнинг энг сўнгги қисми бўлган «Боймурод» ҳудуди атрофида эса 12 миллиграммдан ошганлигини қайд этган. Баъзи жойларда аҳвол бундан ҳам жиддийроқ эканлиги таъкидланди. Сув сатҳи пасайиши ва сув таркибининг шўрланиши натижасида айрим қирғоқ бўйлари 15-20, баъзиларида ҳатто 50 метргача ортга чекинган, ана шу жойларда 15-20 сантиметр, баъзи жойларида эса ундан ҳам юқорироқ туз қатлами ҳосил бўлган. Бу эса кучли шамол вақтида тузли чангларга сабаб бўлаётгани, қишлоқ хўжалиги ерлари экин майдонлари ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётгани билдирилди.

    Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Сиддиқов.

    Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Сиддиқов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сенатор сўзида давом этар экан, балиқ захираларини сақлаб қолиш ва ҳимоя қилиш бўйича назорат тизими тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари учраётганини таъкидлади. Кўллар тизими ҳудудида белгиланган меъёрлар асосида балиқлантириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, экотуризмни ривожлантириш, сувнинг шўрланиш даражасини юмшатиш ишлари тизимли ташкил этилмаганини ҳам қўшимча қилди.

    Шунингдек, балиқ овлаш контурларини ижарага бериш, ижара ҳақини ундириш, балиқ захираларини муҳофаза этиш, овлаш қоидаларига риоя қилишни назоратга олиш, балиқ овлашда фойдаланадиган техникаларни рўйхатга олиш ва уларнинг назоратини юритиш ишлари турли давлат органларига юклатилгани ва уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилмагани алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, тизимда интенсив технологиялар талаб даражасида жорий қилинмагани, тизимдан фойдаланиш бўйича қабул қилинган ҳужжатларда номувофиқлик ҳолатлари мавжудлиги, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларига Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бўйича штат бирликлари ажратилмагани айтилди.

    «Агар бу муаммога экологлар, бутун жамият, халқ билан зарурий чоралар кўриладиган бўлса, яхши. Лекин ҳозиргидек ўз ҳолига ташлаб қўйиладиган бўлса, яқин 10-15 йилда бундан ҳам оғирлашишига олиб келади», – дея қўшимча қилди қўмита раиси ўринбосари.

    Борий Алихонов, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси.

    Борий Алихонов, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Келгусида шўр сувлар оқибатида сув минераллашуви ортиб борадиган бўлса, чучук сувда яшайдиган балиқларнинг яшашига имкон йўқолади. Ўз-ўзидан балиқлар урчиши, чавоқланиши масаласи йўқ бўлади. Яъни чучук сувда балиқ овлаш умуман имконсиз бўлади. Иккинчидан, ушбу кўллар тизими тубидаги бир неча ўнлаб сантиметрлик қуйқадаги сероводород ёки водород сулфид очилиб қоладиган бўлса, атроф-муҳитга жиддий зарар етади. Ўша ҳудуд экотизимининг ихтиофаунаси ёки гидрофлораси йўқ бўлиб кетиши мумкин. Учинчидан, балиқ овлайдиган бир марталик кичкина катакли тўрларни тақиқлаш керак. Тўртинчидан, агар ҳозирданоқ 5-10 йилдан сўнг нима бўлиши ҳақида прогноз қилишни ўрганмасак, аҳвол ундан баттар бўлиши мумкин.Борий Алихонов, Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Жусипбек Казбеков.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Жусипбек Казбеков.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Ҳозирда ушбу тизимдаги сув манбасининг куни фақатгина коллектор ва дренаж тизимига қолган. Экологик вазият ўта жиддий эканлиги, нафақат сувнинг, балки сув кетган жойларнинг шўрланиши ҳам эртага чанг-тўзон манбасига айланиб қолиши асосий хавф бўлиши мумкин. Ўзим Оролбўйи ҳудуди, Қорақалпоғистондан келганим учун биламан. 1984 йилда 4-синф вақтимда ҳозирги «Кемалар қабристони»да маёқ бор эди. Кемада туриб кўрган катта денгизимиз кўз олдимизда. Институтни битириб 10 йил оралиғида Мўйноққа борганимизда Айдар-Арнасойдан 30 баравар катта, 1000 куб километр ҳажмдаги денгиз мана шу қисқа вақтда йўқолиб кетган. Тошкент шаҳридан у даражада узоқ бўлмаган айни ҳудудга (Айдар-Арнасой) жиддий қарамас эканмиз, вақтида чора-тадбирлар кўрмас эканмиз, Орол муаммосини мана шу ерга, Тошкент яқинига олиб келган, иккинчи Орол муаммосини келтириб чиқарган бўламиз.Жусипбек Казбеков, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари 

    Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев

    Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Собиқ Иттифоқ даврида Жиззах ва Сирдарё чўл зоналарида кўплаб миқдорда пестицидлар ишлатилган. Улар тупроқда қолиб, бугунги кунда шўрни ювиш жараёнида улар ҳам Айдар-Арнасой кўллар тизимига тушяпти. Кўлларнинг атрофи очилиши туфайли мана шу зарарли қумлар, дорилар, яқинда қилинган таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳридаги дарахтларда ҳам чиқяпти. Кўп дарахтлар шунинг натижасида қуримоқда. Ўз вақтида «Чордара»да авария ҳолати бўлганида 24 миллиард куб сув ташлангани ҳисобига далалар ва чорвага катта зарар етган. Эндиликда Айдар-Арнасойни сақлаб қолиш учун жуда катта ишлар қилишимиз керак. Масала ҳозир айтилганидан ҳам оғирроқ.

    Эргаш Солиев, Жиззах вилояти ҳокими

    Сенатор ва масъуллар фикридан сўнг Танзила Норбоева ҳам айни масалада ўз фикрини билдириб, қарор лойиҳасини овозга қўйди. Лойиҳа бир овоздан маъқулланди.

    Сенат раиси Танзила Норбоева.

    Сенат раиси Танзила Норбоева.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Парламент сўровларини юбориш ўз-ўзидан бўлмайди. Жойларга чиқилади, ўрганилади, асосли бўлсагина сўров юборилади. Ҳукуматдан ушбу масалага жуда жиддий ёндашишни илтимос қиламиз. Ўзим Жиззахга борганимда вилоят ҳокими ва маҳаллий сенаторлар Айдар-Арнасой масаласини кўтарган. Орол фожиаси бизга жуда катта мактаб бўлган. Неча йиллар бўлган бўлса ҳам ҳалигача азиятини чекяпмиз. Бу инсон ҳаёти ва саломатлигига таъсир қиладиган масала, шунинг учун жиддий ёндашиб, зарур чоралар кўришимиз керак. Қарор лойиҳасида ҳаммаси баён этилган.

     Танзила Норбоева, Сенат раиси

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 8 ноябрида Айдар–Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш ва экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган. Мутасаддиларга Айдар–Арнасой кўллар тизимининг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилиб, унинг доирасида сув сатҳини барқарор сақлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш чоралари кўрилиши белгиланган. Ҳудудда экологик хавфсизликни кучайтириш, браконьерлик ва бошқа ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича ҳам топшириқлар берилган.

    Маълумот учун,  2020 йилнинг май ойида Ўзбекистонда ички туризмни тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Айдар-Арнасой кўллар тизимида ва Тўдакўл тизимида дам олиш ҳудудлари ташкил этилиши кўзда тутилгани ҳақида маълум бўлганди. Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган лойиҳаларда Айдар-Арнасой кўллар тизимида Ором қирғоғи (Leisure Coast) сув соҳилбўйи дам олиш маскани ташкил этиш, Айдар-Арнасой кўллар тизими бўйлаб йўловчи ташувчи мунтазам автобус қатновини йўлга қўйиш кўзда тутилгани кўрсатилган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда табиий офатлар ҳар йили ўртача 1,4 млн кишига таъсир ўтказиб, 3 млрд долларга яқин зарар етказиши маълум қилинди
    • Азиз Абдуҳакимов БМТнинг иқлим бўйича саммитида чанг бўрони, Орол фожиаси ва дарахтлар экиш ҳақида гапирди
    • «Экологик таҳдидлар билан келажакда кўп юзлашамиз» — мутахассислар Ўзбекистонда ҳаво ифлосланишининг сабаб ва оқибатлари ҳақида

    16.12.2021, 17:53   Изоҳ (0)   18795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қибрайда бир оиланинг 4 аъзоси ва уйдаги ёлланма ишчини пичоқлаб ўлдирган йигит умрбод озодликдан маҳрум қилинди

    16.12.2021, 17:22

    Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда коррупцион жиноятлар сабаб жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони маълум қилинди

    16.12.2021, 17:07

    Сирдарёда ЙПХ ходими алкотестер ўрнига бир марталик стакандан фойдаланишга уринди (видео)

    16.12.2021, 16:52

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    16.12.2021, 16:37

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда дарахтлар кесилишида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олди

    16.12.2021, 15:54

    АҚШ Сенати Интерпол механизмларининг суиистеъмол қилинишига қарши чораларни маъқуллади

    16.12.2021, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.