Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Йўл-патруль хизмати ходими автомобиль ҳайдовчисининг маст ёки маст эмаслигини аниқлаш учун алкотестер ўрнига бир маротабалик стакандан фойдалангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ўрнатилган тартибга зид равишда хизмат олиб борган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланиши таъминланади.
Таъкидланишича, Сирдарё вилоятидаги ЙПХ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи алкотестер мосламалари тарқатилган.
Изоҳ (0)