Футбол бўйича Германия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Штутгарт» ва «Бавария» ўртасидаги ўйин 14 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлими сўнгида Серж Гнабри ҳисобни очди. Танаффусдан кейин меҳмонлар яна тўртта тўп киритишга муваффақ бўлди. Гнабри яна иккита гол урган бўлса, Роберт Левандовски дублни расмийлаштирди.
Юлиан Нагелсманн шогирдлари 16-турдан сўнг очколари сонини 40 тага етказди ва биринчи ўринни мустаҳкамлади.
Бундеслига
16-тур баҳси
14 декабрь, сешанба
«Штутгарт» –«Бавария» 0:5
Голлар: 0:1 – 40 Гнабри, 0:2 – 53 Гнабри, 0:3 – 69 Левандовски, 0:4 – 72 Левандовски, 0:5 – 74 Гнабри.«Штутгарт»: Мюллер, Кемпф, Антон, Мавропанос, Ито, Кулибали (Мвумпа, 63), Каразор, Эндо, Мангаля (Фагир, 75), Ферстер (Фюрлих, 63), Мармуш (Тибиди, 84).
«Бавария»: Нойер, Павар, Зюле, Эрнандес, Дэвис (Ричардс, 78), Рока (Нянзу, 75), Мусиала, Мюллер (Кюизанс, 78), Левандовски, Гнабри (Тиллман, 75), Коман (Сане, 27).
Огоҳлантиришлар: Дэвис (55), Каразор (64).
Изоҳ (0)