• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши шаҳридаги хароба ётоқхонада таъмирлаш ишлари бошланди (фото)

    Қарши шаҳридаги «Шодлик» маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхона хароба аҳволда экани, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳолатга эътибор қаратмаётгани хабар берилганди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги мазкур шикоятга эътибор қаратиб, ётоқхона тадбиркорга тегишли мулк эканини ёзди ва тадбиркорлик субъектида давлат маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишларини олиб бориш қонунга зид эканини таъкидлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг хабар беришича, 2021 йилнинг 13—14 декабрь кунлари мазкур ётоқхонада ҳомийлар ҳисобидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ётоқхонада яшаётган фуқароларни совуқ об-ҳавода кўчада қолдириб бўлмаслигини ҳисобга олиб, ҳомий тадбиркор ва раҳбарларни жалб қилган ҳолда ётоқхонани таъмирлаб, фуқароларга шарт-шароит яратиб беришни мақсад қилдик. Аммо эсдан чиқармаслик керакки, мазкур ётоқхона хусусий мулк, шу сабабли ётоқхонани бюджетдан маблағ ажратиб таъмирлаб бўлмайди. Қолаверса, ётоқхонада яшовчиларга маҳаллий ҳокимликлар томонидан имконият яратиб берилгач, улар бу ётоқхонани тарк этади. Уларга уй-жой қилингунга қадар эса биз имконият яратиб беришга қарор қилдик», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳар ҳокимининг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, мазкур ётоқхона таъмирига 200-300 миллион сўм маблағ сарфланиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Маблағ ҳомийлар ҳисобидан бўлгани боис, биз таъмир учун сарфланаётган маблағнинг аниқ суммасини айтолмаймиз. Кимдир бўёқ олиб келган, яна кимдир дераза ромларини олиб келиб, чин кўнгилдан саховат қилмоқда», — деди Нормўмин Холбоев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар ҳокимининг тан олишича, мазкур ётоқхона муаммоси 2020 йил карантин пайтида ҳам кун мавзусига айланган бўлиб, ўша пайтдаги вилоятнинг собиқ ҳокими Зоир Мирзаев томонидан шаҳар ва туман ҳокимларига ҳудудлардан келиб ётоқхонада қўним топган фуқароларни ўз жойига қайтариб, уларнинг бошпанали бўлиши учун зарур ёрдам кўрсатилиши кераклиги, шунингдек ҳокимларга бошпанасиз фуқароларни «вилоят ҳокимлигидан ёрдам берилади», дея Қарши шаҳрига жўнатавермаслик лозимлиги ҳақида топшириқ берилган. Бироқ бу топшириқ шунчаки айтилган ва ўша жойида қолган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар ҳокимининг қўшимча қилишича, таъмирлаш давомида ётоқхонанинг иситиш тизими, канализация муаммоси ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари ҳам ҳал этилиб, ётоқхона олдида болалар майдончаси барпо этилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, вилоятнинг айни кундаги ҳокими Муроджон Азимов ҳам худди Зоир Мирзаев каби дастлаб ётоқхонадаги фуқароларни шаҳар ва туман ҳокимлари ёрдамида бошпанали қилишни мақсад қилган ва Қарши, Қамаши, Касби, Косон ва Нишон тумани ҳокимларига бу ҳақда топшириқ берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири вилоятнинг собиқ ҳокими Зоир Мирзаевнинг топшириғи ўз вақтида бажарилмагани сабаби ҳамда амалда ҳоким топшириғи қай даражада адо этилаётганини билиш мақсадида масъуллар билан мулоқот қилишга уринди. Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Нурбек Расулов мухбирнинг вилоятнинг собиқ ҳокими топшириғи бажарилмагани сабаби ва айни кунда вилоятга раҳбарлик қилаётган Муроджон Азимовнинг топшириғи қай даражада бажарилаётганини ойдинлаштиришга оид саволини очиқ қолдирган бўлса, Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати масъули хароба ётоқхонада нишонлик фуқаролар йўқлигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан мулоқот қилган Касби тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Гулилайло Тугалова эса ҳоким Тўхтамурод Мейлиев аслида касбилик бўлган икки нафар аёл билан Зоир Мирзаев топшириқ берган пайтдаёқ суҳбатлашиб, уларни Касби туманига қайтариш ва уй-жой билан таъминлаш чорасини кўрганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Аммо ҳар икки аёл ҳам ҳокимга Касби туманига қайтмаслигини айтиб, таклифни рад этган», — дейди Гулилайло Тугалова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Касби тумани ҳокимлигининг матбуот котиби Гулилайло Тугаловага кўра, вилоятнинг амалдаги ҳокими Муроджон Азимов томонидан берилган топшириқдан сўнг бу масала яна кун тартибига чиққан. Ва касбилик масъуллар икки нафар аёлни туманга қайтариш мақсадида яна улар билан суҳбатлашган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, айни кунда мазкур ётоқхонадаги 62 та хонада 158 нафар фуқаро истиқомат қилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ётоқхона аҳволи жамоатчиликка ошкор бўлиб, одамларни ташвишга солгач, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати масъуллари ҳолатга эътибор қаратган. «Тез кунларда ким уй-жойга муҳтож, кимнинг уй-жойи борлиги ўрганилиб, ҳар бири бўйича охирги хулосалар берилади. Шунга қараб бинода яшаб келаётган уй-жойи бўлмаган фуқароларни келгусида турар жойлар билан таъминлаш чоралари кўрилади. Туманлардан келиб бинога жойлашиб олган фуқаролар аввалги яшаш манзилларига қайтарилади. Барча фуқаролар муаммоси тегишли тартибда ҳал этилганидан сўнг бино тадбиркорга бўшатиб берилади», — деганди.

    Мавзуга доир: Видео: Қашқадарёлик аёл уч ёшга ҳам тўлмаган фарзанди билан кўчада яшаб, чиқиндихоналарда тунаб қолмоқда

    15.12.2021, 11:39   Изоҳ (0)   24360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси машина ичида ёниб кетди (фото, видео)

    15.12.2021, 11:25

    «Ўзгидромет» 16 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    15.12.2021, 10:58

    Ўзбекистон армиясида янги «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони жорий этилмоқда

    15.12.2021, 10:28

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 900 сўмгача кўтарилди

    15.12.2021, 09:37

    Тошкентда акасини ҳимоя қилиш мақсадида қасддан одам ўлдирган йигит 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    15.12.2021, 09:29

    Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш ҳажми 2 йилда қарийб беш баравар қисқарган

    15.12.2021, 08:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Superbактериялар миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлади” — экспертлар

    Дунё | 21 июл, 13:50

    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

    Реклама | 21 июл, 13:39

    “Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” — Миллий тикланиш партияси раиси ўринбосари пиво фестивалига кескин муносабат билдирди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:39

    Instagram: Турмушга чиқаётган Марям Тиллаева, набирали бўлган Раъно Зокирова, Юлдуз Турдиева оиласида жудолик

    Маданият | 21 июл, 13:38

    Покистон ва Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:20

    Жанубий Кореяда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди (видео)

    Дунё | 21 июл, 13:10

    Ўзбекистон нега Осиёнинг энг қиммат терма жамоасига айланди?

    Спорт | 21 июл, 13:05

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.