• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” — Миллий тикланиш партияси раиси ўринбосари пиво фестивалига кескин муносабат билдирди 

    Миллий тикланиш демократик партияси раиси ўринбосари Фируза Муҳамеджонова ўз саҳифасида 27—29 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган пиво фестивалига кескин муносабат билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унинг таъкидлашича, пиво фестивали биринчи марта ўтаётгани йўқ. Бу тадбирни ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Ўзбек жамиятида ҳам спиртли ичимликлар фестиваллари очиқчасига, оммавий шовқин ва реклама билан ўтказиляпти.

    “Майдон одамлар билан гавжум бўлди. Иштирокчиларнинг аксарияти ёшлар. русийзабон ОАВда бу мавзу зўр ёритилди. Ўзбекзабон ОАВ, зиёлилар билан бирга жим. Тошкентнинг нариги томонида эса Ислом цивилизация маркази қад ростлаяпти. Пиво фестивали биринчи марта ўтаётгани йўқ. Бу тадбирни ўтказиш анъанага айланиб бормоқда”, дейди у. 

    Партия вакилининг фикрича, спиртли ичимликлар оммавий тарзда тарғиб қилинаётган бундай фестивалларнинг оқибати ҳақида ўйлаб кўрилиши лозим.

    “Баъзи доиралар бу каби фестивалларни туристлар учун, шаҳарни очиқ ва замонавий кўрсатиш учун, деб асослашади. Лекин савол туғилади: оқибатини ҳисоб-китоб қилмаган очиқлик ривожланишми ёки ўзликдан воз кечишми?

    Ҳеч бир замонавий шаҳар ўзлигини топтаб ривожланмайди. 1886 йилда Тошкентнинг янги шаҳар томонида халқнинг туб аҳолисини издан чиқариш учун атайлаб Пиён бозори майхоналар очилганидан хабаримиз бор. Чоризмни тушунса бўлади. Бугун-чи? Бугун бу тадбирни ким ва нимага қўллаб-қувватламоқда?!

    Ўзбекистон Германия эмаски, ҳар йили шугина тадбирдан 1 миллиард евродан ортиқ даромад олса. Ёшларимизга атиги 5 минг сўм эвазига спиртли ичимликни таклиф этишни эса оқлаб бўлмайди”.

    Феруза Муҳамеджонова Тошкентда бундай тадбирларнинг ўтказилиши нафақат пойтахт, балки бутун республика учун зарарга ишлайдиган намуна эканини таъкидлади.

    “Тошкент — мамлакатнинг юраги. Маданият, сиёсат, туризм, медиа — ҳаммаси мана шу ерда бошланади. Демак, бу ерда ўтказилган ҳар қандай тадбир бутун мамлакат учун намуна бўлмоғи даркор. 

    Бироқ бу кетишда бу каби тадбирлар Бухоро, Самарқанд ва ҳатто Қўқонгача етиб бориши ҳеч гапмас. Балки етиб боргандир ҳам. Пиво фестивалини айнан Тошкентда ўтказиш — бу шунчаки фаоллар ёки бизнес ташаббуси эмас, балки халқнинг миллий анъаналари ва ўзлигига тупуришдир.

    Бугун пиво, эртага вино, кейин спиртли барлар, ҳеч қандай маданий чекловсиз тадбирлар — шундай кетма-кетликда жамиятни сездирмасдан ўзгартириш мумкин. Албатта, кимнинг нима ичиши — унинг шахсий танлови. Лекин бу танлов жамоат жойида, бутун жамият кўз ўнгида тарғиб этилишига йўл қўйиб бўлмайди”. 

    Таъкидланишича, бугун баҳс очилган масала бу фақат дарахт масаласи эмас. 

    “Эркинлик тушунчаси маданиятсизлик ва ҳадсизликка аралашиб кетса, бу жамиятнинг ўзлигини йўқотишидан дарак. Жамоатчилик бу каби оммавий тарғиботларга қарши фикр билдириши керак эмасмиди?! Ахир бугун маънавият ва ёшлар масаласида етарли ишониш қийин бўлган муаммолар бор.

    Мутахассисларнинг фикрича Ўзбекистонда айни кунда энг ёш гиёҳванднинг ёши 12 да. Демак, бугун баҳс очилган масала бу фақат дарахт масаласи эмас. Бу — инсоннинг ўз ҳаёти, келажагига боғлиқ масала. Агар бир ёғоч учун жамият шундай фаол қўзғалса, демак, бу жамиятдан катта умид кутиш мумкин. Негаки мусулмон одамнинг қалбига Қиёмат қойим бўлаётганини кўрсанг ҳам, қўлингда бир дарахт ниҳоли бўлса, уни экиб улгур, деган ўгит муҳрланган. 

    Бироқ бу борада ҳам икки хил стандарт борга ўхшайди: дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат!

    Хулосам: Дарахтни қандай ҳимоя қилсак, ўзлигимизга дахлдор масалада ҳам шундай собит бўлайлик. Зеро дарахтнинг бўшини барибир қурт ейди. Алишер Қодировнинг дарахтнинг ҳимоясига бирлашгандек сув, ер, энергоресурслар, озиқ-овқат ва вақт, қолаверса, ўзлигимизнинг исрофига қарши ҳам бирлаша олсак эди, деган фикрларига қўшиламан”, дейди партия вакили.

    • “Бу кетишда келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса” — Алишер Қодиров дарахтлар кесилиши ҳақида
    21 июл, 13:39   Изоҳ (0)   2310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пиво#фестивали#депутат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда “дангасалар”га ёрдам берадиган клиника очилди

    Дунё | 21 июл, 18:40

    Ёқилган мушук, дўнгалаклар, танқиддаги “қора юмор” — Twitter’да нима гап?

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:30

    Кўз остидаги қора доғлар ва ҳуснбузарлар: организмдаги витамин етишмовчилиги юзда қандай акс этади?

    Маслаҳатлар | 21 июл, 18:20

    Самарқанд ва Душанбе ўртасидаги авиарейс 7 йилдан сўнг тикланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 18:10

    Ярим асрдан сўнг: “Зита ва Гита” фильми қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    Кино | 21 июл, 18:07

    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

    Реклама | 21 июл, 16:30

    “Навбаҳор”ни трансфер бўйича икки жиддий муаммо кутиб турибди — ЎзПФЛ

    Спорт | 21 июл, 18:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.