• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Покистон ва Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 

    “Дунё” ахборот агентлиги Покистон ва Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилганини маълум қилди.

    Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

    Хабар қилинишича, Покистондаги Ўзбекистон фуқароси Э.Х. мамлакат элчихонасига мурожаат қилиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганини, вақтинчалик турар жой ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, ёрдам сўраган.

    Унинг мурожаати элчихона томонидан назоратга олиниб, қисқа фурсат ичида зарур консуллик-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилди. Унга Ўзбекистонга қайтиш учун тегишли консуллик гувоҳномаси расмийлаштирилди ва элчихона ходимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида авиачипта харид қилинди.

    Фуқаро куни кеча Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Исломобод—Тошкент авиарейси билан ватанга қайтарилди.

    Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

    Россиядага фуқарога ҳам ёрдам кўрсатилди

    Маълум қилинишича, Челябинск вилояти Киштим туманида жойлашган “Русские пряники” корхонасида вақтинча ишлаш учун борган ўзбекистонлик С.А. Бош консулхона дипломатлари билан учрашув чоғида моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли доимий яшаш манзилига етиб олиши учун ёрдам сўраган.

    Ўтказилган суҳбат давомида маълум бўлишича, С.А. шу йил май ойида ташкиллаштирилган тартибда мазкур корхонага ишга келган. Унинг Челябинск вилоятига етиб келгунига қадар йўл харажатлари, ётоқхона ва бошқа кўринишдаги тўловлар иш берувчи томонидан амалга оширилган.

    Фуқаро вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи патентни расмийлаштириш мақсадида уч маротаба имтиҳон топширган. Аммо рус тилини билиш даражасини берувчи сертификатни расмийлаштира олмагани сабабли Россияда ноқонуний ҳуқуқий мақомда қолган.

    Уни Ўзбекистонга қайтариш учун Екатеринбург шаҳрига олиб келинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди. Шундан сўнг Ўзбекистон дипломатлари ва фаол ватандошлар кўмагида Екатеринбур—Тошкент авиарейсига чипта харид қилиб берилди.

    19 июль куни Екатеринбург—Тошкент йўналиши бўйича самолётда Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан доимий яшаш манзилига кузатилди.

    Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

    Ўзбекистонга қайтарилаётган фуқаролар

    2025 йилнинг бошларида Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Фуқароларнинг яшаш жойида содир бўлган кучли ёнғин натижасида уларнинг ҳужжатлари, шу жумладан, паспортлари йўқолган.

    27 февраль куни Маккада оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Февраль ойи охирида Россияда икки боласи билан қийин вазиятда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди.

    2025 йил 5 март куни Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Март ойининг ўрталарида Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. 17 март куни ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар вояга етмаган бола Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилди. Шунингдек, Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

    14 июнь куни Туркияда ўгай отаси жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди. 20 июнда эса Уммонда тутқунликда сақланган аёл болалари билан Ўзбекистонга қайтарилди. 

    Роппа-роса 1 ой аввал, 21 июнда Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилган. 

    21 июл, 13:20   Изоҳ (0)   995
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Покистон#Россия#қайтарилди#ёрдам

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.