• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон армиясида янги «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони жорий этилмоқда

    Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Norma.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    • Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини интенсив синовлардан ўтказиш ва уларни «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом;
    • «Довюрак жангчи» фарқловчи нишонининг кўриниши ва тавсифи.
    Низом Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия ва ДХХнинг контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларини интенсив синовлардан ўтказиш ва уларни «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

    Интенсив синов деганда ҳарбий хизматчиларнинг жисмонан бақувватлигини, чидамлилигини, экстремал шароитларда турли жисмоний юкламаларга руҳий бардошлилигини синаш бўйича машқлар мажмуи тушунилади.

    Шунингдек, низомда мослашувчанлик кўникмаси, пиёда юриш (марш-югуриш), руҳий барқарорлик, куч машқлари, ягона тўсиқли йўлак, ҳарбий қисмлар, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, экстремал шароит каби тушунчалар қўлланилади.

    Интенсив синовларни ўтказиш ва «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони билан тақдирлаш ҳар йили қуйидаги тартибда амалга оширилади:

    • интенсив синовларда қатнашиш истагини билдирган ҳарбий хизматчилар 15 августга қадар бевосита командирларига (бошлиқларига) билдирги билан мурожаат қилади;
    • номзодларнинг билдиргилари 25 августга қадар ҳарбий қисмларнинг умумий йиғилишида, уларнинг охирги бир йиллик хизмат фаолиятини муҳокама қилган ҳолда кўриб чиқилади ва номзодларнинг рўйхати 1 сентябрга қадар Интенсив синовларни ўтказиш комиссиясига тавсия этилади;
    • комиссия номзодларни тиббий кўрикдан ўтказади ва интенсив синов босқичларида иштирок этишга рухсат беради;
    • интенсив синовлар ҳар йили 15 сентябрдан 30 сентябрга қадар ҳар бир вазирлик ва идоранинг интенсив синовларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ички идоравий ҳужжатига мувофиқ алоҳида-алоҳида ўтказилади. Интенсив синовлар уч босқичда ўтказилади: (I босқич — комплекс куч машқларини бажариш; II босқич — 30 километр масофага пиёда юриш (марш-югуриш); III босқич — ягона тўсиқлар йўлагида умумий назорат машқини, ўқотар қуроллардан (автомат ёки тўппонча) амалий отиш машқини ва пичоқ улоқтириш машқини бажариш);
    • комиссия 30 сентябрга қадар интенсив синовлардан муваффақиятли ўтган иштирокчиларни аниқлайди;
    • интенсив синовлардан муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчилар тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан 1 ноябрга қадар «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони билан тақдирланади ҳамда ҳарбий унвон ва лавозим маошининг бир баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган бир марталик пул мукофоти билан мукофотланади.
    Ҳарбий хизматчиларга берилган «Довюрак жангчи» фарқловчи нишони бутун хизмат фаолияти давомида сақланади ва кўкракнинг ўнг томонига тақилади. Хизмат бурчини қўпол равишда бузган, хизмат фаолияти давомида ҳарбий интизом талабларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган, ҳарбий хизматчининг ор-номуси ва қадр-қимматини, ҳарбий бўлинма ёки Қуролли Кучларнинг нуфузини обрўсизлантирган ҳарбий хизматчи мазкур фарқловчи нишондан вазирлик ва идора раҳбари томонидан маҳрум қилиниши мумкин.

    Интенсив синовлар натижаларидан норози бўлган иштирокчилар унинг натижалари эълон қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида апелляция комиссияларига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

    Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2021 йил 11 декабрдан кучга кирди.

    Аввалроқ Ўзбекистонлик ҳарбийлар Британияда ўтказилган «Кембрия патрули» мусобақасида 2-ўринни эгаллагани, Ўзбекистонда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони таъсис этилди

    15.12.2021, 10:28   Изоҳ (0)   40435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 900 сўмгача кўтарилди

    15.12.2021, 09:37

    Тошкентда акасини ҳимоя қилиш мақсадида қасддан одам ўлдирган йигит 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    15.12.2021, 09:29

    Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш ҳажми 2 йилда қарийб беш баравар қисқарган

    15.12.2021, 08:29

    Тошкентда тадбиркор суғурта компаниясининг 120 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди

    15.12.2021, 07:58

    Тошкентда ипотека кредити ажратиб бериш эвазига фуқародан 2 минг доллар талаб қилган банк бўлими бошлиғи ушланди

    15.12.2021, 07:32

    Андижонда ҳайдовчи билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ ходими ишдан ҳайдалди (видео)

    15.12.2021, 07:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.