• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Туристик салоҳияти юқори туманларни ривожлантириш учун дастлабки босқичда 200 миллиард сўм ажратилади» – Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида эндиликда туристик салоҳияти юқори бўлган туманларнинг «мастер плани» ишлаб чиқилиб, зарур инфратузилма билан таъминланиши, ерлар тадбиркорларга тайёр лойиҳа билан аукционга чиқарилиши маълум қилинди. Бу ишларни дастлабки босқичда бошлаш учун 200 миллиард сўм ажратилади, дея хабар қилмоқда «Дарё» мухбири.

    Айни янгилик хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув асосида ишлаб чиқиладиган дастур доирасида ташкил қилинади. Дастурга кўра аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳудудларда хизматлар 3 та йўналишда ривожлантирилади. 158 та қишлоқ туманлар ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилиши, йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда «тайёр лойиҳа» (подключ) асосида туризм хизматлари йўлга қўйилади.

    Президент томонидан масъул ташкилотларга икки ой муддатда халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар ўтказиб, келгуси йилда туристик ҳудудларда инфратузилмани яхшилашга 100 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.

    Эндиликда:

    • янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайди;
    • туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилиб, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан 1 фоизи миқдорида белгиланади;
    • оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида, меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади. Бу ишларга 2022 йилда 500 миллиард сўм йўналтирилиши маълум қилинди.
    Қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади. Бундан ташқари, алоқа операторларининг мобил алоқа ва тезкор интернет қамровини ошириш учун базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

    Масъул ташкилотларга бир ой муддатда махсус солиқ режими жорий қилинадиган туман ва шаҳарлар рўйхатини шакллантириб, қарор лойиҳасига илова қилиш топшириқ сифатида берилди.

    Давлат раҳбари Шаҳрисабз туманининг Наврўз, Мираки, Оқдарё ва Ҳисор ҳудудларига йилига 500 мингга яқин сайёҳлар келиши, бироқ йўл, мобил алоқа ва интернет, меҳмонхона, умумий овқатланиш инфратузилмаси ривожланмагани боис сайёҳлар бир кунга келиб, уларга ўртача 150 минг сўмлик хизмат кўрсатилаётганини танқид қилди. Агар 60 миллиард сўм эвазига ушбу ҳудуддаги 65 километр йўлни таъмирлаб, интернет ва мобил алоқа ҳал қилиб берилса, хизматлар 3–4 баробарга ошиши қайд этилди.

    Худди шундай, Қамашида жаҳонда саноқли ва ноёб бўлган «Майданак» обсерваторияси ҳамда 14-аср ёдгорлиги ҳисобланган «Лангар ота» масжиди бутун дунёдан туристларни жалб қилиши, аммо ушбу объектларга олиб борувчи 38 километр йўл таъмирталаб бўлгани учун (40 миллиард сўм зарур) Майданакнинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиб бўлмаётгани танқид қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: «Масъуллар масала ичига кириб, маҳаллабай ишламагани оқибатида аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда»
    • Шавкат Мирзиёев Самарқандда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди
    • Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари 2021 йил охирига қадар ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

    14.12.2021, 18:32   Изоҳ (0)   18633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда қизининг номусига тегиб, унга уйланмаган йигитни бўғиб ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди

    14.12.2021, 18:16

    Шавкат Мирзиёев: «Масъуллар масала ичига кириб, маҳаллабай ишламагани оқибатида аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда»

    14.12.2021, 17:59

    Ўзбекистонда меҳнат мигрантларининг даромадини икки томонлама солиққа тортмаслик белгиланмоқда

    14.12.2021, 17:55

    Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари 2,2 трлн сўмга оширилмоқда

    14.12.2021, 17:09

    Қашқадарёда ЙПХ ходимининг фаолиятига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи 10 суткага қамалди

    14.12.2021, 16:54

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи кун кўтарилди

    14.12.2021, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.