Фарғонада вилоят бўйича 2021 йил бошидан бери аҳоли истеъмолчилари томонидан 1268 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 921,3 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 772 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 5 миллиард 850 миллион сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» томонидан жойларда мунтазам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Бундан аввал Хитой компанияси Фарғонада 350 млн долларга қуёш фотоэлектр станцияси қуришни режалаштираётгани ҳамда Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига киргани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)