• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурафшонда Зулфия Зокирова ҳайкали ва кутубхона қуриш лойиҳаси бекор қилинмаган — Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилишини бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ҳокимлиги лойиҳа бекор қилинмагани, фақат кечиктирилганини маълум қилди.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан жорий молия йилини самарали якунлаш мақсадида ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши зарур бўлган муҳим тадбирлар кўламини инобатга олиб, 2021 йил давомида Тошкент вилояти маҳаллий бюджети даромадларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши таҳлил қилинган.

    Унга кўра, 2021 йил якунига қадар Тошкент вилояти ҳокимининг 23 апрелдаги фармойишига асосан камералар учун, 30 апрелдаги фармойишига асосан кичик саноат зонасида ичимлик ва оқова сув тармоқларини улаш учун ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 3 ноябрдаги «Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш тўғрисида»ги фармойишига асосан ажратилган маблағларни белгиланган тадбирлар бўйича ҳисоб-китоблар ва лойиҳалаштириш ишлари якунига етмаганлиги сабабли ўзлаштириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган.

    Бюджет кодексига асосан молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш жорий молия йили доирасида амалга оширилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши билан келишилган ҳолда юқоридаги тадбирларга ажратилган маблағлар қисман чегирилган.

    Шунингдек, вилоятда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан қарздорликлар шаклланган бўлиб, чегирилган маблағлар вилоятда олиб борилаётган ва молиялаштирилиши зарур бўлган бошқа мақсадлар ҳамда кредитор қарздорликларни бартараф қилишга йўналтирилиши белгиланган.

    «Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуаси ва замонавий кутубхона биносини қуриш бўйича фармойиш бекор қилинмаган, аксинча, жорий йил молия йили давомида ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисмидан самарали фойдаланиш ва бошқа қарздорликларни бартараф этиш учун чегириб олинган. Ушбу объектга келгусида аниқ ҳисоб-китобларга асосан маблағ ажратилиши кўзда тутилади», — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, Нурафшонда Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш учун 28,4 миллиард сўм ажратиш, шунингдек, Nurafshon Business City ҳудудида замонавий кутубхона биносини қуриш учун 6 миллиард сўм ажратиш ҳақидаги фармойиш Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов томонидан 3 ноябрь куни имзоланганди.

    Вилоят ҳокимлиги маълумотида бўлажак мемориал мажмуа 2,97 гектар ҳудудда парк, ўйин ва пикник майдонлари, амфитеатр, терассали ва ёпиқ турдаги кафелар, фавворалар, ташриф буюрувчилар учун қулай ўриндиқлар ва яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун қулай йўлаклар, болалар майдончаларини ўз ичига олиши айтилган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Замонавий 3 қаватли кутубхона 1,1 гектар ер майдонда қурилиши, у функционал зоналар ва компьютер ускуналари билан жиҳозланиши, интернет, ахборот ресурслари ва миллий электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти яратилиши режалаштирилган.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Meмориал мажмуани қуриш ташаббусини президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни вилоятдаги сайловчилари билан учрашув давомида кўплаб таклифлар қаторида билдирган.

    «Давлат раҳбари ташаббуси билан қурилиши режалаштирилган ушбу иншоотлар вилоят аҳолиси, ёшлари ва меҳмонлари учун нафақат мароқли ҳордиқ чиқариш, балки маънавий-ахлоқий қадриятларни юксалтириш йўлида ҳам муҳим қадам бўлади», — дейилади ҳокимлик маълумотида.

    Тошкент вилоятига 18 ноябрдан ҳокимлик қилаётган Зоир Мирзаев имзолаган 11 декабрдаги фармойишда юқоридаги лойиҳалар учун ажратилган 34 миллиард 400 миллион сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджетига тикланиши, ушбу маблағдан ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида 1 миллиард 650 минг сўм ажратилиши белгиланганди.

    Мавзуга доир: «Уйида чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир» — ёзувчи Улуғбек Ҳамдам Нурафшонда 28 млрд сўм эвазига қурилиши режалаштирилаётган ҳайкал мажмуаси ҳақида

    13.12.2021, 19:54   Изоҳ (0)   26350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи тўлиқ эмланди

    13.12.2021, 19:24

    Тошкентда икки аёлни фоҳишаликда асоссиз айблаб, уларни қамаган профилактика инспекторларининг ўзи қамоққа олинди

    13.12.2021, 18:54

    Қорақалпоғистонда алимент сабаб юзага келган можарода хотинини пичоқлаб ўлдирган эркак 13 йилга қамалди

    13.12.2021, 18:23

    Ўзбекистонда ижарада турувчи талабаларда солиқ мажбурияти юзага келмайди — Давлат солиқ қўмитаси

    13.12.2021, 18:08

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

    13.12.2021, 17:53

    Ўзбекистонда 11 ой ичида қарийб 2,5 минг гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

    13.12.2021, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда 550 млн долларлик дунёдаги энг йирик Legoland очилмоқда

    Лайфстайл | 24 июн, 19:19

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    Дунё | 24 июн, 19:05

    “Яхшиям ўғлим йўқ”. АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обама қизларнинг онаси бўлиш қандай туйғу экани ҳақида

    Лайфстайл | 24 июн, 18:55

    Россиялик аёл ярим килограмм оғирликдаги улкан саримсоқ етиштирди (фото)

    Лайфстайл | 24 июн, 18:41

    Мўғул ёшларининг Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олиши қайта тикланади

    Ўзбекистон | 24 июн, 18:31

    Ўзбекистонда беш ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.