Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Яъни 10 декабрь куни Россиядан Ўзбекистонга 200 000 доза «Спутник Лайт» вакцинаси келтирилди.

Фото: ССВ

Фото: ССВ

«Спутник Лайт» бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. Эслатиб ўтамиз, мамлакатга аввалроқ ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинган эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Спутник V»;
  • 3 000 060 дозаси Moderna;
  • 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 207 500 дозаси «Спутник Лайт» вакцинаси.
Шундан 35 610 274 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Бундан аввал Ўзбекистонга олиб келинган «Спутник Лайт» вакцинаси тугагани, Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келингани ҳамда Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 35 млн дозадан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар