• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пенсия ва нафақалар ошди, уй-жой олишда янги тизим, тадбиркорларга енгиллик: 1 июлдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 июлдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди. Қуйида ушбу санадан кучга кирган асосий ўзгаришлар тақдим этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Пенсия ва нафақалар миқдори 10 фоизга ошди

    Бунда:

    • ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 918 000 сўм;
    • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 012 000 сўм;
    • кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
    • 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм;
    • оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
    • оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;
    • кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм бўлди. 
    Фото: Адлия вазирлиги

    Айрим шифокорларга устамалар тўланади

    республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чораларини кўрган ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётларни самарали амалга оширган шифокорларнинг ойлик маошларига 25 фоиздан 100 фоизгача устама тўланади. 

    Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилди

    Республиканинг 15 та туман (шаҳар)ларида, тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилади. Бунда қуйидаги мақсадлар белгиланди, жумладан: 

    • оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифат ва самарадорлигини ошириш;
    • тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш;
    • аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қисқа муддатли чора-тадбирларни ўз ичига олган “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастурини амалга ошириш.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими жорий этилди

    Бу қурувчи ва харидор ўртасидаги олди-сотдининг янгича шакли. Эндиликда, ҳали битмаган уйдан квартира сотиб олмоқчи бўлган фуқаро, ўша уйга ўз маблағларини тикиш орқали улушдорга айланади. Бунинг учун қурувчи, яъни девелопернинг ўзига эмас, банкка тўлов қилади. Улушдорнинг тўлаган пуллари алоҳида “эскроу” ҳисобварағида йиғилиб борилади. Уй битмагунча қурувчи компания бу пуллардан фойдалана олмайди. Турар жойни эса ўз маблағлари ёки банк кредити асосида қуриб битказади.

    1 июлдан кучга кирган тартиб жорий йил охиригача ихтиёрий бўлади. 2026 йил 1 январдан эса қурилишда маблағларини жалб қилиш фақат эскроу ҳисобварағи орқали амалга оширилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Энергия самарадорлигини ошириш рағбатлантирилади

    Аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари қийматининг 40 фоизини қоплаш учун Энергия самарадорлиги миллий агентлиги томонидан субсидия ажратилади.  Бироқ ушбу миқдорлар БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қийматда қопланади.

    Айрим шахсларга ҚҚС бир иш кунида қайтарилади

    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган шахсларга белгиланган товарлар (хизматлар)ни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаси 1 иш кунида қайтарилади. 

    Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркор жавобгарликдан озод этилади

    2028 йил 1 январгача “Биринчи имконият” тамойили жорий этилди. Бунда биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

    Тадбиркорларга янги мажбуриятлар юклайдиган нормаларни қабул қилишга мораторий кучга кирди

    2028 йил 1 январгача кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинди.

    Шунингдек, тадбиркорларга янги тартибга солиш воситаларини белгиловчи ёки амалдагиларини кучайтирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан “ягона санадан янги қоидалар” тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Айрим экофаол фуқароларга субсидия берилади

    “Экофаол фуқаро” платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

    Бунда субсидия йил давомида 2 га бўлиб (кўчатлар экилган вақтда ҳамда уларни парваришлаш давридан кейин) тенг улушларда тўланади.

    Янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолияти икки босқичда йўлга қўйилади

    1-босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лисензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

    2-босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.

    Бунда махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лисензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лисензиянинг бекор қилинишига асос бўлади.

    Малака оширишнинг янги шакли жорий этилди

    Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади. Шунингдек, малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилди.

    Болалар учун контент яратган шахсларга солиқ имтиёзи берилади

    2030 йил 1 январгача юридик шахслар, шунингдек, Болалар контентини ривожлантириш марказининг болалар учун контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этганда уларга қуйидаги имтиёзлар берилди:

    • фойда солиғи тўлашдан озод қилинади;
    • ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди.

    Ногиронлик пенсиялари проактив шаклда тайинланади

    Давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Бунда фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинланади.

    Шунингдек, фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилди.  

    Фото: “Дарё” / Муҳсинбек Иброҳимбеков

    Жонли ижро ҳафталиги ўтказилади

    Жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади.

    Шунингдек, ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида Жонли ижро ҳафталиги ўтказилади. 

    1 июл, 10:34   Изоҳ (0)   2603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #нималар ўзгаради#1 июлдан#қонунчиликдаги ўзгаришлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    28.08.2023, 13:12

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    29.09.2023, 10:01

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

    29.10.2023, 10:35

    “Ислом Каримов билан 7-8 соат гаплашиб, бошим айланиб кетган”: Нурали Қобул билан суҳбат

    11.11.2023, 20:00

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 декабрдан нималар ўзгаради?

    29.11.2023, 11:28

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 январдан нималар ўзгаради?

    28.12.2023, 09:41

    1 январдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

    01.01.2024, 13:45

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради? 

    27.01.2024, 16:05

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан нималар ўзгаради?

    27.02.2024, 08:56

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    26.03.2024, 11:07

    “Дарё” дайжести: 26 мартнинг энг муҳим хабарлари

    26.03.2024, 22:15

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?

    25.04.2024, 12:55

    Ўсмир ёшдаги фарзандингизнинг ўзига бўлган ишончини оширишга ёрдам бериш йўллари

    26.04.2024, 11:51

    “Қизим чида, деманг!” — оилавий зўравонликка тоқат қилиш мумкинми?

    20.05.2024, 20:05

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    29.05.2024, 13:25

    Самолёт бортида овқатланиш: стюардессалар парвоз вақтида қандай маҳсулотларни ҳеч қачон татиб кўрмайди?

    24.06.2024, 17:50

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июлдан нималар ўзгаради?

    27.06.2024, 12:10

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 августдан нималар ўзгаради?

    31.07.2024, 13:44

    “Дарё” дайжести: 31 июлнинг энг муҳим хабарлари 

    31.07.2024, 23:01

    “Барселона” “Бавария”га қарши, “Реал” эса “Ливерпуль”га қарши ўйнайди. ЕЧЛ 2024/25 йилги мавсумига қуръа ташланди 

    29.08.2024, 22:06

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    01.09.2024, 09:00

    “Дарё” дайжести: 18 сентябрнинг энг муҳим хабарлари

    18.09.2024, 22:50

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

    01.11.2024, 09:12

    Стресс ва депрессия “ўчоғи”га айланиб қолган шаҳар: Тошкент ҳавоси ифлосланишининг сабаб ва оқибатлари

    30.11.2024, 11:05

    Бош режа тасдиқланди: кeлгуси 20 йилда Тошкент шаҳрида нималар ўзгаради?

    27.12.2024, 12:45

    7 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ, қурилиши бошланган Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли, лавозимидан кетган UzAutoMotors директори Бо Андерссон: 27 декабрнинг

    27.12.2024, 23:29

    “Калмар ўйини”нинг 2-мавсуми қандай суратга олинган ва кадр ортида нималар бўлган?

    27 январ, 14:00

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 мартдан нималар ўзгаради?

    1 март, 11:54

    Брюс Уиллис 70 ёшда: ҳозирда деменция туфайли тилдан қолган актёр Голливуд тарихида қандай из қолдирди?

    25 март, 08:57

    Электр энергияси, газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиб, ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    24 июн, 13:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 1 июл, 15:05

    Samsung учга букланадиган смартфон ва “ўта ингичка” Galaxy Z Fold 7 ни тақдим этади (видео)

    Технологиялар | 1 июл, 14:55

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    Кино | 1 июл, 14:40

    “Барселона” Месси ва бошқа футболчиларга тўланмай қолган қарзларини ёпди

    Спорт | 1 июл, 14:36

    Туркияда пайғамбарларни карикатура қилган 4 нафар шахс қўлга олинди (видео)

    Дунё | 1 июл, 14:25

    Россияда биометрик маълумот топширмаган хорижликлар мобил алоқадан узилади

    Дунё | 1 июл, 13:58

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    Кино | 1 июл, 13:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.