• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон ЕИИ мамлакатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори» — Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Олий Евроoсиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аввал айтиб ўтилганидек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган саммитда Кенгаш фахрий раиси, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, кузатувчи мамлакат — Куба президенти Мигел Бермудес ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович қатнашган.

    Маълум қилинишича, йиғилиш кун тартибидан ЕОИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, жумладан, иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт, божхона маъмуриятчилиги, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қуйида Шавкат Мирзиёевнинг йиғилишда сўзлаган нутқи ўрин олган:

    Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич!

    Ҳурматли Нурсултон Абишевич!

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши навбатдаги йиғилишининг барча иштирокчиларини қутлашдан бағоят мамнунман.

    Ҳамкасбларимнинг сўзларига қўшилган ҳолда, Қозоғистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги муваффақиятли раислигини қайд этмоқчиман.

    Қозоғистонлик ҳамкорларимиз ташаббуси билан Бирлашма доирасидаги кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма тадбирлар қўллаб-қувватлангани учун алоҳида миннатдорлик билдираман.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Ўзбекистон Республикаси Евроосиё иқтисодий кенгашига кузатувчи сифатида қўшилганига буён роппа-роса бир йил бўлди.

    Ўтган даврда биз узоқ муддатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратдик.

    Евроосиё иқтисодий комиссияси билан тизимли ва самарали иш йўлга қўйилди.

    Меморандум ва аниқ Чора-тадбирлар режаси амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бошқа органлари ишида ҳам фаол қатнашмоқда.

    Биз миллий қонунчиликни Евроосиё иқтисодий иттифоқи нормалари билан, биринчи навбатда, стандартлаштириш ва ташқи савдони нотариф тартибга солиш чоралари соҳасида яқинлаштириш масаласида изчил ҳаракат қилмоқдамиз.

    Юртимиз «COVID’сиз саёҳат қиламан» рақамли платформасига уланди.

    Ўзбекистоннинг Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиш жараёни бошланди.

    Бугунги давр қийинчиликларига қарамай, мураккаб шароитларга мослашиш ва янги «ўсиш нуқталари»ни излаб топишга муваффақ бўляпмиз.

    Хусусан, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 11 ойида 30 фоизга ортди.

    Айни пайтда, пандемиядан аввалги 2019 йил билан таққослаганда, Бирлашма мамлакатлари билан ўзаро савдомиз 11 фоизга ошди.

    Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

    Ўзбекистон Ташкилотимизга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларда ижобий суръатни сақлаб қолиш ва уларни барқарор ривожлантириш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши тарафдоридир.

    Шу муносабат билан қўшма қарорлар қабул қилишни тақозо этаётган энг долзарб вазифаларга тўхталиб ўтмоқчиман.

    Биринчи. Ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этишни давом эттириш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

    Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлашни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги ёндашув ва механизмларни биргаликда ишлаб чиқишга тайёрмиз.

    Техник тартибга солиш нормалари, санитария, фитосанитария ва ветеринария талабларини уйғунлаштириш ишларини давом эттирмоқдамиз.

    Бу борада Евроосиё иқтисодий комиссияси билан биргаликда алоҳида «йўл харитаси»ни келишиш жараёнини якунлаяпмиз.

    Иккинчи. Аввалги саммитда саноат кооперациясини чуқурлаштириш муҳим экани хусусида анча сўз юритилди.

    Бугун ушбу йўналишдаги ишларимиз иштирокчи давлатлар билан кўпроқ икки томонлама асосда олиб борилмоқда.

    Биз Россия, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистон билан саноат кооперациясини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харита»ларини қабул қилганмиз ва изчил амалга оширяпмиз.

    Бирлашма билан тегишли ҳамкорликни тизимли асосда ташкил этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

    Жумладан, Евроосиё иқтисодий кенгашининг Индустриаллаштириш онлайн харитасини яратишда иштирок этишга тайёрмиз.

    Учинчи. Янги транспорт йўлакларини барпо этиш лойиҳаларини илгари суриш мамлакатларимиз транзит салоҳиятини ошириш борасидаги биргаликдаги ишларга қўшимча суръат бағишлайди.

    Ўзбекистоннинг бугун имзоланаётган битимга мувофиқ амалга ошириладиган юк ташишларни кузатиш учун навигация тамғаларини жорий этиш бўйича дастурга қўшилиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз.

    Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Логистика занжирларини ривожлантиришнинг рақамли экотизимини яратиш тўғрисидаги янги ташаббус ҳам бизда қизиқиш уйғотмоқда.

    Тўртинчи. Глобал иқлим кун тартибини ҳисобга олиб, аъзо ва кузатувчи давлатларнинг «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимдир.

    Шу муносабат билан, ҳозиргина Владимир Владимирович айтган Юқори даражадаги ишчи гуруҳга қўшилишга тайёрмиз ҳамда унинг доирасида «яшил» тараққиёт соҳасидаги қўшма Чора-тадбирлар режасини тасдиқлашни таклиф этамиз.

    Бешинчи. Рақамли иқтисодиётга ўтиш, инновациялар ва илғор IT-ечимларни кенг жорий қилиш мамлакатларимиз рақобатбардошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    Бу борада билим, тажриба ва илғор технологиялар алмашиш, мамлакатларимиз IT-парклари ва марказлари ўртасида тизимли ҳамкорликни ривожлантириш, соҳада ишбилармонлар шериклигини кенгайтириш мақсадида навбатдаги Евроосиё рақамли форумини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этамиз.

    Олтинчи. Евроосиё маконидаги муҳим ишбилармонлик ташаббуслари ва дастурларини амалга оширишга кузатувчи давлатларни янада фаол жалб этиш юзасидан ўзаро келишилган таклифлар тайёрлаш, илмий-техник ва гуманитар алмашинувни рағбатлантириш мақсадида Евроосиё иқтисодий иттифоқи Тараққиёт маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш ниятидамиз.

    Бунинг учун марказ негизида мамлакатларимиз тараққиёт институтларининг фаол иштирокида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича туркум тадбирлар ўтказишни таклиф этамиз.

    Еттинчи. Иқтисодий интеграция мақсадларидан келиб чиқиб, кузатувчи мамлакатларнинг Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши ва органлари ишида иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришни истардик.

    Бу ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва қўшма қарорларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг қатъий тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлайман.

    Сўзим якунида Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислик Қирғизистонга ўтгани муносабати билан Қирғиз Республикаси Президенти, ҳурматли Садир Нургожоевич Жапаровга катта муваффақиятлар тилайман.

    Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли дўстлар, сизларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклайман, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва ўз олдингизга қўйган мақсадларнинг рўёбини тилайман.

    Эътиборингиз учун раҳмат».

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойидан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи ҳисобланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

    10.12.2021, 20:42   Изоҳ (0)   19909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар бепул даволаниши белгиланди

    10.12.2021, 20:26

    «Янги кўп тармоқли Эндокринология маркази илмий-инновацион муассасага айлантирилади, докторантура квоталари 2 бараварга оширилади» — Шавкат Мирзиёев

    10.12.2021, 20:11

    Шавкат Мирзиёев: «2022 йилда туманлараро эндокринология бўлинмалари 29 тадан 50 тага кўпайтирилади»

    10.12.2021, 19:41

    Ўзбекистонда 2022 йилда тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади

    10.12.2021, 19:10

    Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинланди

    10.12.2021, 18:56

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

    10.12.2021, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.