Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида 2022 йилда туманлараро эндокринология бўлинмалари 29 тадан 50 тага кўпайтирилиши маълум қилинди.
«Биргина мисол, Хатирчи туманида 4 нафар шифокорни Республика эндокринология марказида махсус текширувлар ва замонавий даволаш услублари бўйича қайта тайёрлаш ҳисобига 12 турдаги эндокрин касалликларни аниқлаш ва даволаш туманнинг ўзида йўлга қўйилган», – дейди президент.
Бу орқали йилига 250 нафар беморлар жойида малакали тиббий хизматлар олишига, туманда қандли диабетнинг оғир асоратлари, яъни кўз, буйрак ва тўпиқ касалликларини 30 фоизгача камайишига эришилгани алоҳида таъкидланди.
2022 йилда вилоят ихтисослашган филиалларни 80 миллиард сўмлик замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига, хизматлар сони 15 тадан 40 тагача етказилиши билдирилди.
Қалқонсимон без операцияси, йирингли асорат, ампутация ва пластик даволаш амалиётини вилоятларда жорий этиш орқали, ҳар йили 30-35 минг нафар фуқаронинг пойтахтга келиши камайиши қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев ССВга икки ой муддатда барча ихтисослашган хизматларни вилоятгача тушириш дастурини бошлаш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев: «Ҳар бир ҳудуддаги саломатлик мактабларида маҳаллалардаги беморлар, диабетга мойиллиги бор, ортиқча вазнли аҳолига касалликни бошқариш ўргатилади»
- Шавкат Мирзиёев эндокрин касалликларининг оғир оқибатлари, асосан, Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари ҳисобига тўғри келишини айтди
- Шавкат Мирзиёев эндокрин касалликларининг оғир оқибатлари, асосан, Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари ҳисобига тўғри келишини айтди
Изоҳ (0)