• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Олтинтўплардан де Бурларгача. Футбол оламидаги энг машҳур эгизаклар ҳақида

    Жаҳон футболида кўплаб машҳур эгизак ўйинчиларни учратиш мумкин. Бу футболда камдан-кам бўлса ҳам учраб турадиган ҳолат. «Дарё» футбол оламидаги машҳур эгизак футболчилар ҳақида маълумот беради.

    Дмитрий ва Кирилл Комбаров

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ёш Комбаровларни 1993 йилда отаси «Спартак» спорт мактабига олиб боради. 6 ёшни қарши олган йигитлар ўша ерда футбол сирларини ўргана бошлайди. 2000 йилда «қизил-оқлар» мураббийи уларни истеъдоди йўқ деб ҳисоблаганидан сўнг, эгизаклар Москванинг «Динамо»сига ўтиб кетди. Пойтахтнинг бошқа клубида Комбаровлар катта футболда дебютини ўтказди.

    Дмитрий сал олдинроқ — 2005 йил 13 июлда Россия Кубоги доирасида Брянскнинг «Динамо»сига қарши ўйинда, Кирилл — 2006 йил 20 сентябрда «Локомотив»га қарши Кубок ўйинида дебют қилди. 2010 йилда Комбаровлар «Спартак»ка қайтди.

    Дмитрий 2019 йилга қадар «Спартак» шарафини ҳимоя қилди. Умумий ҳисобда 274 та ўйинда иштирок этди ва 27 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳимоячи учун бу ёмон натижа эмас. 2019 йил 26 июнда Комбаров «Крилья Советов» сафига ўтиб кетади.

    Кирилл эгизагидан фарқли равишда 2014 йилдаёқ «Торпедо» сафига йўл олади. Ундан сўнг «Спартак-2», «Том» ва «Арсенал» (Тула) жамоаларида фаолият олиб борган Комбаров 2021 йилда бутсисини михга илганини эълон қилди. Ҳозирда Кирилл Туланинг «Арсенал-2» жамоасида спорт директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

    Ҳамит ва Халил Олтинтўп

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гелзенкирхенда таваллуд топган турк эгизаклар Германия заминида футбол сирларини ўрганган. Эгизакларнинг илк профессионал клуби Германиянинг бешинчи лигаси вакили «Ваттеншайд 09» бўлган. 2000 йилдан 2003 йилга қадар ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган Ҳамит ва Халилнинг шундан сўнг йўллари айрилган. Ҳамит «Шальке-04» жамоасига, Халил эса «Кайзерслаутерн»га ўтиб кетади.

    Эгизаклар 2006/07 йилги мавсум яна бир жамоа сафида ўйнашга муваффақ бўлади. 2006 йилда Халил «Шалке» жамоасига қўшилади. 2007 йилда эса Ҳамит «Бавария»нинг таклифини қабул қилади ва мюнхенликлар футболчисига айланади.

    Ҳамит Олтинтўпнинг фаолияти эгизиникига қараганда ёрқинроқ кечди. «Бавария»дан сўнг «Реал», «Галатасарой» каби жамоаларда фаолият олиб борди. Халил эса «Шальке-04»дан кейин «Айнтрахт», «Трабзонспор», «Аугсбург», «Славия» шарафини ҳимоя қилиб, ундан сўнг «Кайзерслаутерн»га қайтди.

    Эгизак Олтинтўплар 2018 йилда фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

    Ҳамит Олтинтўп 2019 йилдан буён Туркия терма жамоасида спорт директори лавозимида, Халил Олтинтўп эса «Бавария U-17» жамоаси бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

    Алексей ва Василий Березуцкий

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эгизак Березуцкийлар Москванинг «ЦСКА» жамоаси шарафини узоқ йиллар мобайнида ҳимоя қилиб келган. Ака-укалар «Смена» спорт мактабида футбол сирларини ўрганишни бошлаган ва илк профессионал шартномаларини «Торпедо-ЗИЛ» жамоаси билан имзолаган. Кейин Алексей 2001 йилда, Василий эса 2002 йилда «ЦСКА» сафига келиб қўшилди ва фаолиятининг охиригача ўша ерда қолди. «Армиячилар»нинг афсонасига айланган эгизаклар жамоа билан 6 марта Россия чемпионлигини қўлга киритган.

    Ҳимоячилар Россия терма жамоасида ҳам муносиб иштирок этган. Терма жамоа билан Евро—2008 мусобақасининг бронза медали соҳибига айланган.

    Алексей Березуцкий 2018 йил 21 июлда фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 2021 йил 15 июнь санасидан бошлаб «ЦСКА»нинг бош мураббийи сифатида ишламоқда.

    Василий Березуцкий ҳам 2018 йилда бутсисини михга илди. 2021 йилнинг 20 апрелида «Краснодар» жамоасининг мураббийлар штабига қабул қилинди.

    Ларс ва Свен Бендер

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Германиянинг ёш футболчиларни етказиб бериш дастури ҳаттоки эгизакларни ҳам терма жамоа даражасида етиштириб бера олади. Розенҳаймда туғилган Ларс ва Свен Бендер «Бранненбург» ёшлар жамоасидан «Мюнхен-1860»нинг асосий жамоасига қадар биргаликда ҳаракат қилди. Аммо клуб ёш истеъдодларни жамоада олиб қололмади. 2009 йилда Ларс «Байер»га, Свен «Боруссия Д» сафига ўтиб кетди.

    Свеннинг фаолиятида ёрқин лаҳзалар кўпроқ бўлди. Футболчи Юрген Клопп қўл остида икки марта Бундеслигани ва бир марта Германия Кубоги қўлга киритди. 2017 йилда Свен ҳам акасининг ёнига, «Байер»га ўтади. Эгизаклар 4 йил давомида бир жамоада тўп суради.

    2020/21 йилги мавсум якунига етгач, Ларс ва Свен фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

    Рафаэл ва Фабио да Сильва

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бразилиялик эгизаклар фаолиятини «Флуминенсе» жамоасида бошлаган. 2005 йилда Гонгконгда ўтказилган ёшлар мусобақасида «Манчестер Юнайтед» академиясининг ўша вақтдаги раҳбари Лес Кершоу ёш истеъдодларга эътибор қаратади. Рафаэл ва Фабио 2007 йил февраль ойида «қизил иблислар» билан шартнома имзолайди.

    2008 йилда эса эгизаклар асосий жамоада дебют қилишга муваффақ бўлади. Сер Алекс Фергюсон машғулотларда доим иккаласини адаштириб қўйиши кулгиларга сабаб бўларди.

    Рафаэл 7 йил давомида «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилди. Ундан сўнг «Лион» (2015—2020 йиллар), «Истанбул Башакшеҳир» (2020-2021) сафида ўйнашга ҳам улгурди. 2021 йил 8 сентябрдан буён ўз юрти Бразилиянинг «Ботафого» жамоасида фаолият олиб бормоқда.

    Фабио эса 2014 йилга қадар манкунианликлар либосида ҳаракат қилди. 2012 йилдан 2013 йилга қадар «КПР» жамоасида ижарада ўйнаб келди. Алекс Фергюсон истеъфога чиққанидан сўнг, Фабио ҳам жамоада узоқ қолмади ва 2014 йилда «Кардифф Сити»га ўтиб кетди. 2016 йилда «Мидлсбро» ҳимоячини харид қилди. 2018 йилда эса да Сильваларнинг кичиги Францияга кетишга қарор қилди. Ҳозирги кунга қадар Фабио «Нант» жамоасида ўйнаяпти.

    Роналд ва Франк де Бур

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Футбол тарихидаги энг совриндор эгизаклардан бири. Уларнинг асосий муваффақияти «Аякс» билан боғлиқ. Амстердамликлар сафида Роналд ва Франк беш марта Нидерландия чемпионлигини, уч марта мамлакат Кубогини қўлга киритган. 1995 йилда эса ака-укалар «Аякс» билан биргаликда Чемпионлар Лигаси совринига эга чиққан. 1998 йилда «Барселона» эгизакларни харид қилади. Де Бурлар каталонияликлар билан 1999 йилда Испания чемпиони унвонига ҳам эга бўлади.

    2000 йилда Франк Шотландиянинг «Рейнжерс» сафига ўтиб кетади. Роналд эса 2004 йилда ушбу жамоа сафига бориб қўшилади. Ўша йилнинг ўзида иккаласи ҳам Шотландиядан Қатарга кетади. «Ар-Райан» ва «Аш-Шамал» сафида ўйнаган ака-укалар Қатарда фаолиятини якунлайди. Аввалига Роналд 2006 йилда бутсисини михга илган бўлса, Франк орадан икки йил ўтиб футбол билан хайрлашди.

    Роналд де Бур 2010-2011 йилларда Қатар U-23 терма жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган.

    Франк эса 2007 йилда «Аякс»да бош мураббий ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. 2010 йилда амстердамликларнинг бош мураббийига айланди. 2016 йилда «Интер», 2017 да «Кристал Пэлас», 2019 йилда эса «Атланта Юнайтед» жамоаларини бошқарди. 2020 йилда Нидерландия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Евро—2020 да жамоа билан гуруҳ босқичини кўтаринки руҳда якунлади. 3 ўйинда 3 ғалаба қайд этган нидерландлар 1/8 финалда Чехияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. 2021 йил 29 июнда раҳбарият Франк де Бурни истеъфога чиқарди.

    Мавзуга доир:

    • Қосимовлардан Шомуродовларгача. Ўзбек футболидаги сулолалар ҳақида
    • «Ўзбек Марадонаси»дан ҳақиқий ватанпарваргача: Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорлари ҳақида

    08.12.2021, 21:08   Изоҳ (0)   76235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ. «Реал» «Интер»ни таслим этиб, гуруҳни биринчи ўринда якунлади, «Милан» Еврокубоклар билан хайрлашди, «Атлетико» эса кейинги босқичда

    08.12.2021, 03:26

    ЕЧЛ. «ПСЖ» Месси ва Мбаппе дублга эришган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Манчестер Сити» аутсайдерга мағлуб бўлди

    08.12.2021, 00:52

    Моуриньога ишонч билдираётган «Рома», «Тоттенҳэм»да коронавирус ўчоғи ва норматив тестдан ўтадиган Суперлига футболчилари. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    07.12.2021, 20:03

    Ўзбекистон Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми бошланиш санаси маълум бўлди

    07.12.2021, 15:40

    «Қироллик клуби»нинг қиролларга хос натижаси. «Реал» кетма-кет 19 мавсумдан буён Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқмоқда

    07.12.2021, 06:41

    Почеттино билан тил топиша олмаётган Месси, Қозоғистонга қарши ўйин учун қайдномани эълон қилган Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва жароҳатдаги Бензема. Энг сўнгги...

    06.12.2021, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шохрух Аминов Қорақалпоғистон прокурори бўлди

    Ўзбекистон | 1 август, 15:04

    “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

    Спорт | 1 август, 15:01

    Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

    Ўзбекистон | 1 август, 14:59

    Чирчиқда ароқ сотишни талаб қилган йигитни ўлдирган сотувчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 1 август, 14:55

    Австралия Россия чегарасидаги давлатга разведка самолётини юборди

    Дунё | 1 август, 14:45

    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи

    Реклама | 1 август, 13:33

    Сибирда аёлнинг 2500 йиллик музлаган мумиёсида татуировка излари топилди

    Дунё | 1 август, 14:45

    Глобал қидирув тизими ва фойдаланувчи рейтинги: Telegram’да навбатдаги янгиланишлар тақдим этилди

    Лайфстайл | 1 август, 14:43

    “Ан-Насср” “Бавария” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга тайёр

    Спорт | 1 август, 14:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.