• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Қироллик клуби»нинг қиролларга хос натижаси. «Реал» кетма-кет 19 мавсумдан буён Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқмоқда

    Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигасининг 5-турида «Шериф» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига чиқди. Сешанба тунида бўлиб ўтадиган «Интер»га қарши баҳс гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилади.

    Шу тариқа мадридликлар кетма-кет 19 марта Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал босқичига йўл олди. «Реал»нинг нуфузли мусобақадаги 19 мавсумлик иштироки ҳақида қисқача:

    2003/04 йилги мавсумда «Қироллик клуби» бўлажак чемпион «Порту» билан бир гуруҳдан жой олган эди. Мадридликлар Португалия жамоасидан ташқари «Марсель» ва «Партизан»ни ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди. Ундан сўнг «Бавария» таслим этилди, бўлажак финалчи «Монако»га эса имконият бой берилди (биринчи ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса ҳам).

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2004/05 йилги Чемпионлар Лигаси Мадрид жамоаси учун оғир кечди: иккинчи ўринни Киевнинг «Динамо»сига бой бериши мумкин эди (6-турга қадар иккита ўйинда мағлуб бўлиб, Украина жамоасидан бир очко кўпроқ жамғарди), плей-офф босқичида эса «Ювентус»га имкониятни бой бериб, иштирокини якунлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2005/06 йилда эса иккита яққол фаворитлар бир гуруҳдан жой олади: «Лион» ва «Реал». Иккала жамоа ҳам 1/8 финалга йўл олди. Гуруҳнинг қолган иштирокчилари «Русенборг» ва «Олимпиакос»да имконият йўқ эди. Кейинги босқичда «Арсенал» мадридликлардан устун келиб, чорак финалга йўл олди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кейинги мавсумда ҳам «Реал» «Лион» билан бир гуруҳдан жой олди. Кутилганидек иккаласи ҳам плей-оффга йўл олди («Стяуа» ва Киевнинг «Динамо»си гуруҳда қолиб кетди). «Қироллик клуби» кейинги босқичда «Бавария»га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2007/08 йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан «Реал» ва «Олимпиакос» нимчоракка йўл олди («Вердер» ва «Лацио» квартетнинг бошқа аъзолари эди). Плей-оффнинг биринчи босқичидаёқ «Рома»га иккала ўйинда ҳам бир хил: 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2008/09 йилги мавсумда мадридликлар «Зенит» ва «БАТЭ»ни гуруҳда қолдириб, «Ювентус» билан бирга плей-оффга чиқди. 1/8 финалда эса «Ливерпуль»га икки ўйин натижасига кўра 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, Чемпионлар Лигасисиз қолди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2009/10 йилги мавсумда эса «Милан», «Марсель» ва «Сюрих»ни ортда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Кетма-кет олтинчи марта плей-оффнинг дастлабки босқичидаёқ мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2010/11 йилги мавсумда мадридликлар фақатгина қудратли «Барселона»га ярим финалда мағлуб бўлди. Унгача «Қироллик клуби» гуруҳ босқичида «Милан», «Аякс» ва «Осер»ни ортда қолдириб, плей-оффга чиққан эди. Нимчорак ва чорак финалда «Лион» ҳамда «Тоттенҳэм» таслим этилган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ЕЧЛ—2011/12 ҳам жамоа учун муваффақиятли ўтди: гуруҳда «Лион» (яна шу жамоа), «Аякс» ва Загребнинг «Динамо»сидан устун келди. Ярим финалда Мюнхеннинг «Бавария»сига пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кейинги мавсумда «Реал» Юрген Клоппнинг «Боруссия»сига тотал устунликни бой берди. Аввалига, немис жамоасига гуруҳ босқичи етакчилигини тақдим этди. Мадридликлар иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, «Аякс» ва «Манчестер Сити» учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этди. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида дортмундликларга 1:4 ҳисобида имконият бой берилди. Жавоб ўйинида «Реал» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, финалга чиқиш учун бу етарли бўлмади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2013/14 йилги мавсумда «Реал» Карло Анчелотти бошчилигида финалга қадар етиб борди. Серхио Рамоснинг сўнгги дақиқаларда урган голи ва «Атлетико» устидан ёрқин ғалаба мадридликларга узоқ йиллик танаффусдан сўнг совринни қўлга киритишга ёрдам берди. Гуруҳ босқичида «Галатасарой», «Ювентус» ва «Копенгаген» билан тўқнаш келган «Реал» атиги 2 очко йўқотди, холос.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2014/15 йилда Мадрид жамоаси гуруҳ босқичида «Базел», «Ливерпуль» ва «Лудогорец»ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Плей-оффда бир мавсум аввалги финалдаги рақиби «Атлетико» таслим этилди. Ярим финалда Аллегри қўл остидаги «Ювентус» устун келди ва «Реал» финалсиз қолди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2015/16 йилги Чемпионлар Лигасида Зинедин Зидан «Реал»ни «шалпангқулоқ» сари етаклаб борди. Гуруҳ босқичида «ПСЖ», «Шахтёр» ва «Малмё» билан дуч келган «Қироллик клуби» фақат бир ўйинда дуранг натижа қайд этди ва 16 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Финалда «эски қадрдон» «Атлетико» мағлуб этилди. Бу сафар жамоалар пенальтилар сериясига қадар етиб борди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ЕЧЛ—2016/17 да эса «Қироллик клуби» иккинчи бор совриндорга айланди. Гуруҳда «Боруссия Д»дан ортда қолган мадридликлар «Легия» ва «Спортинг»дан устун келди. Ярим финалда Диего Симеоне шогирдларини мағлуб этиб, финалда «Ювентус» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2017/18 йилги мавсумда Зидан шогирдлари ўзига хос рекорд қайд этди: кетма-кет учинчи бор «шалпангқулоқ» эгасига айланди. Гуруҳ босқичида яна иккинчи бўлди, етакчиликни «Тоттенҳэм»га бой берган жамоа «Боруссия Д» ва «АПОЭЛ»ни ортда қолдирди. Плей-офф босқичида «ПСЖ», «Ювентус», «Бавария» ва финалда «Ливерпуль» таслим этилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тўртинчи бор кетма-кет совринни қўлга киритишнинг имкони бўлмади. «Рома», «Виктория» ва «ЦСКА» билан бир гуруҳга тушган мадридликлар биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқди. 1/8 финалдаёқ «Аякс»га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. Бутун дунё ўшанда Френки де Йонг, Matteйс де Лигт, Донни ван де Бек каби футболчиларни таниди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2019/20 йилги мусобақада ҳам «Реал» омадсиз иштирок этди. Гуруҳ босқичида «ПСЖ»дан ортда қолган бўлса ҳам, «Брюгге» ва «Галатасарой»дан устун келди. Плей-оффда эса «Манчестер Сити»га иккала ўйинда ҳам 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2020/21 йилги мавсумда «Реал» ярим финалга қадар етиб борди: плей-офф босқичида «Аталанта» ва «Ливерпуль» таслим этилди, ярим финалда эса бўлажак чемпион «Челси»га мағлуб бўлди. Гуруҳда «Боруссия М», «Шахтёр» ва «Интер» доғда қолдирилганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жорий мавсумда «Реал Мадрид» кетма-кет 19 марта плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. «Шериф» ва «Шахтёр» ортда қолдирилди, биринчи ўрин учун эса 6-турда «Интер» билан кураш олиб боради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигаси регламенти ўзгариши ҳисобга олинса, «Реал» узоқ йиллар бу натижасини янгилаб бориши мумкин.

    07.12.2021, 06:41   Изоҳ (0)   19506
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Почеттино билан тил топиша олмаётган Месси, Қозоғистонга қарши ўйин учун қайдномани эълон қилган Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва жароҳатдаги Бензема. Энг сўнгги...

    06.12.2021, 21:31

    Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди. Суперлига клубларига чеклов ўрнатилган

    06.12.2021, 20:03

    А Серия. «Ювентус» Шевченко қўл остидаги «Женоа»дан устун келди, «Лацио» 4 та гол урилган ўйинда ғалабага эришди

    06.12.2021, 07:25

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» Ралф Рангник бошқарувидаги илк ўйинни ғалаба билан якунлади, «Тоттенҳэм» рақибига жавобсиз 3 та гол урди

    05.12.2021, 21:01

    Ла Лига. «Реал» сафарда ишончли ғалабага эришди, «Атлетико» эса сўнгги дақиқалар қурбони бўлди

    05.12.2021, 08:34

    Лига 1. «ПСЖ» 90+2-дақиқадаги гол эвазига базўр мағлубиятдан қутулиб қолди

    05.12.2021, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.