Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов видеоселекторда бир қатор амалдорларга интизомий жазо чораларини қўллади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, муҳокама чоғида берилган топшириқларнинг бажарилишига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун бир қанча амалдорларга ҳайфсан ва жарима жазоси тайинланган.
Жумладан, вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Сапаров ва котибият мудири Фаррух Мирзаевга нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари Алишер Хидировга ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, Қизириқ тумани ҳокими Илҳом Юсупов ва Термиз тумани ҳокими Шуҳратжон Бекмахматовичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Тўра Боболов Шўрчи ва Ангор тумани ҳокимларини интизомий жазога тортганди. Уларга ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима белгиланган.
Изоҳ (0)