4 декабрь куни Индонезиянинг Ява оролидаги Семеру вулқони отилишни бошлади. Семеру — Индонезиядаги 130 га яқин фаол вулқонлардан бири. Ундан отилган кул устуни 15 километр баландликка кўтарилди, натижада авиакомпаниялар ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди. Вулқон яқинида жойлашган 11 қишлоқ, жумладан, Сумбер Вулух қалин кул ва вулқон чанги остида қолди. Ҳудуддаги аччиқ тутун, электр энергияси йўқлиги ва тропик ёмғир қидирув-қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда, деб ёзади Meduza.

Лумажанг округи Сумбер Вулух қишлоғидаги кул билан қопланган ҳудуд.

Фото: AFP

5 декабрь ҳолатига кўра, вулқон отилиши натижасида камида 14 киши ҳалок бўлган. Шу билан бирга, яна 98 киши, жумладан, икки ҳомиладор аёл қайноқ лавадан куйган ёки турли даражада жароҳатлар олган. Камида 35 киши касалхонага ётқизилган. Вулқон ҳудудида жойлашган Шарқий Ява провинциясидаги Лумажанг округидан 1300 дан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Қидирув-қутқарув операцияси иштирокчилари

Фото: AFP

Сумбер Вулух қишлоғидаги вайрон бўлган уйлар

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: AFP

Фото: EPA

Фото: AFP

Вулқон отилишидан кейин Сумбер Вулух қишлоғида одамларни қидириш жараёни

Фото: AFP

Аввал ноябрь ойида Палма оролидаги вулқондан отилган навбатдаги лава оқими Атлантика океанига етиб боргани, сентябрда эса Канар оролларида Кумбре-Веха вулқонининг отилиши туфайли мингга яқин аҳоли эвакуация қилингани ҳақида хабарлар берилган.