• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожикистоннинг Хоруғ шаҳридаги митинг тарқади. Ҳокимият ва намойишчилар қандай келишувга эришди?

    Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти маъмурий маркази бўлган Хоруғ шаҳрида тўрт кун давом этган норозилик акцияси якунига етди, ҳокимият ва намойишчилар ўртасида келишувга эришилди. Бу ҳақда автоном вилоят раисининг матбуот котиби Ғолиб Ниятбеков Asia-Plus’га маълум қилди.

    Хоруғ

    Хоруғ
    Фото: Asia-Plus

    Матбуот котибининг сўзларига кўра, келишувга эришилгач, намойишчилар тарқаган, ҳокимлик вакиллари ва кўнгиллилар марказий майдонни тартибга келтиришган.

    «Намойишчиларнинг таклиф ва талаблари қабул қилинди ва улар майдонни тарк этди. Уларнинг асосий талаби Гулбиддин Зиёбековнинг қотилини жавобгарликка тортиш эди. Раис топшириғига кўра, махсус комиссия тузилиб, тергов бошланди», — дея қўшимча қилди Ғолиб Ниятбеков.

    У музокаралар ва эришилган келишув тафсилотларини ошкор қилмаган, бироқ вилоят раиси Алишер Мирзонаботнинг лавозимидан четлатилиши ҳақидаги миш-мишлар асоссиз эканини қайд этган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Мирзонабот ишдан бўшатилиб, Суғд вилояти бўйича Ички ишлар вазирлиги бошқармаси бошлиғи Абдулло Навжувонов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Айни вақтда, музокараларда иштирок этган манбанинг Asia-Plus’га хабар беришича, «ҳокимият 2018 йилдан буён бу ерда фаолият юритаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳамда Хоруғдаги воқеадан сўнг ташкил этилган қўшимча постларни олиб ташлашга ва интернет алоқасини тиклашга ваъда берган».

    «Аммо Хоруғда ҳалиям интернет йўқ», — дея қўшимча қилди манба.

    Аввалроқ нашрнинг Хоруғдаги манбалари берган хабарга кўра, намойишчилар, шунингдек, орган хизматларига маҳаллий аҳоли орасидан кадрлар тайинлашни, тартиб ва ​​қонунийликни таъминлаш бўйича идоралараро штабни (2018 йилда ташкил этилган) тарқатиб юборишни ва Алишер Мирзонаботовни лавозимидан четлаштиришни талаб қилган. Мирзонаботов Гулбиддин Зиёбековни қўлга олиш бўйича операцияни ўтказишда айбдор деб ҳисобланмоқда.

    Бу орада NIАТ «Ховар»нинг Тоғли Бадахшондаги Хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш бўйича идоралараро штабга таяниб, хабар беришича, вилоятда «прокуратура ваколатига кирадиган масалалар фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда Тожикистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ текширилиб, баҳоланади ва ҳал этилади».

    Шунингдек, шаҳардаги марказий проспект бўйлаб жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилгани, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ўз фаолиятини давом эттираётгани хабар берилган.

    Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Хоруғ шаҳри ва шаҳар атрофи аҳолиси шаҳарнинг марказий майдонида митинг бошлаган эди. Уларнинг талаби Роштқалъа туманида яшовчи Гулбиддин Зиёбековни отиб ўлдирган орган ходимларини жавобгарликка тортиш бўлган.

    Воқеа гувоҳларидан бирининг сўзларига кўра, 25 ноябрь куни соат 11:30 да Зиёбековнинг уйига ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари келган. Зиёбековни ҳибсга олмоқчи бўлишганида у қаршилик кўрсатган. Бунга жавобан ОМОН ходимлари ўт очишган. Зиёбеков яраланиб, кейинчалик вафот этган.

    Гулбиддин Зиёбеков бир қатор жиноятларни — уюшган гуруҳ томонидан гаровга олиш, ижтимоий, ирқий, миллий, минтақавий, диний (конфессиявий) душманликни қўзғатишни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган.

    Мавзуга доир:

    • Тожикистоннинг Хоруғ шаҳрида митинг уюштирилди. Бунга қидирувдаги шахснинг отиб ўлдирилгани сабаб бўлган
    • Тожикистонда Панжшер ва Афғонистон қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказилди (фото ва видео)

    29.11.2021, 16:39   Изоҳ (0)   28494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВда биринчи марта Туркманистон биринчи хонимининг сурати эълон қилинди

    29.11.2021, 15:59

    «Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон кўмагига муҳтож бўлмайдиган Ҳарбий ҳаво кучларини яратиш ниятида

    29.11.2021, 15:40

    ЖССТ: коронавирусдан тузалганларда «омикрон» билан қайта касалланиш хавфи юқори бўлиши мумкин

    29.11.2021, 14:42

    «Толибон» етакчиси халқаро хайрия ташкилотларидан ёрдам сўради

    29.11.2021, 14:10

    АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Пентагонни судга берди

    29.11.2021, 13:25

    Қирғизистондаги бешта партия сайловлар натижасини тан олишдан бош тортди

    29.11.2021, 11:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.