27 ноябрь куни Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Эрдўғон Туркманистонга рафиқаси Эмине Эрдўғон билан келган. Ташрифни ёритган турк нашрлари Эрдўғон ва Бердимуҳамедовларнинг бирга тушган суратини эълон қилган.
Бу Туркманистоннинг биринчи хоними Огулгерек Бердимуҳамедованинг биринчи расмий фотосурати, деб ёзади «Хроника Туркменистана».
Туркман оммавий ахборот воситаларида эса Бердимуҳамедованинг сурати чоп этилмади. Гурбангули Бердимуҳамедовнинг рафиқаси зиёфат чоғида олинган телерепортажда кадрга тушиб қолган, лекин оператор унга алоҳида эътибор қаратмаган.
Гурбангули Бердимуҳамедов телекўрсатувларда кўпинча болалари ва набиралари даврасида намоён бўлади, лекин унинг рафиқаси ҳар доим кадр ортида қолади. «Хроника Туркменистана» хабарида Туркманистон президентининг набиралари билан навбатдаги қўшиқни ёзаётгани тасвирланган видео илова қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президентининг рафиқаси Айгул Жапарова биринчи хоним мақомини олганидан кейинги илк хорижий сафарини Туркияга уюштирган эди. Ташриф давомида Айгул Жапарованинг Анқарадаги Чингиз Айтматов номидаги форумга қатнашгани, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўғон билан бирга қирғиз ёзувчиси ижодига бағишланган кўргазмани томоша қилгани акс этган фотосуратлар эълон қилинганди.
Мавзуга доир:
- Бердимуҳамедов Туркманбоши шаҳрида амалдорлар билан мини-футбол ўйнади (видео)
- Туркманистон президенти тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш этди
- Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлига бюджет даромадларини кўпайтиришни буюрди, молия вазирига эса ҳайфсан берди
- Бердимуҳамедов янги автотрассанинг бир қисмини очиб бериб, унда янги «КамАЗ»ни синовдан ўтказди (фото)
Изоҳ (0)