Ҳукумат қарори билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин (илгари 1-3 нафар эди).
Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисобварағи очганидан сўнг ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади. ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.
ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун аризани шартнома тузган вақтдан 3 иш кунидан кечикмай солиқ органига беради. Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.
ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса солиқ органига юборган хабарномаси асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани, мамлакатда энди жисмоний шахслар ЙТТ очиб, таксичилик қилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)