• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сўкиб кетадиган ҳайдовчилар кўпайди». Тошкент заправкаларидаги нархлар бўйича репортаж

    Ўзбекистонда йил бошидан буён бензин нархлари сезиларли даражада ўсди. Жумладан энг талабгир ва арзон ҳисобланган Аи-80 маркали бензин нархининг бир тоннаси 2021 йилнинг 10 ойи ичида 63,2 фоизга ошган. Сўнгги бир ҳафта ичида Аи-80 маркали бензин баҳоси биржа савдоларида пасайгани айтилаётган бўлса-да, ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархлар тушиши ҳозирча сезилмаган.

    «Дарё» нашри 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг турли бурчакларидаги 10 та ёқилғи қуйиш шохобчасида бўлиб (шохобчалар манзили қуйидаги харитада келтирилган), бензин нархларини ва нархларнинг ўсишига аҳолининг муносабатини ўрганди.

    Биринчи манзилимиз Жанубий вокзал яқинидаги Miss Petrol ёқилғи қуйиш шохобчаси бўлди. Асосан қиз-аёллар хизмат кўрсатадиган ушбу шохобча автомобиллар билан гавжум эди. Заправкага кираверишдаги пешлавҳада уч маркадаги бензин сотилаётганига гувоҳ бўлдик: Аи-80 – 8000 сўм, Аи-92 – 9700 сўм ва Аи-91 – 10000 сўм.

    Miss Petrol ёқилғи қуйиш шохобчаси.

    Miss Petrol ёқилғи қуйиш шохобчаси.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Шохобча ходимларидан бирининг айтишича, энг кўп талаб Аи-80 маркали бензинга бўлиб, нархлар ортгани сари харидорлар томонидан кўплаб эътирозлар бўлмоқда.

    «Харидорлар, ‘Бензинни нега бунча ошириб ташлаяпсизлар?’, деб қаттиқ койиб кетаётгани ёки умуман жаҳл қилиб қуймай кетаётганлари ҳам бор. Баъзиларига мен оддий ишчиман, десангиз ҳам гапингизни эшитмай сўкиб кетяпти», — деди бензин қуювчилардан бири.

    «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалар тармоғининг Чўпон отадаги филиалида бензин қуйиш учун навбатда турган автомобиллар.

    «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалар тармоғининг Чўпон отадаги филиалида бензин қуйиш учун навбатда турган автомобиллар.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалар тармоғининг Чўпонотадаги филиалида бензин қуйиш учун жуда катта навбат ҳосил бўлганини кўрдик. Ҳайдовчилардан узун навбатнинг сабабини сўралганда, улар ушбу шохобчада Аи-80 маркадаги бензин борлиги ва у бошқа жойлардаги ёқилғидан арзонлигини айтган. «Ўзбекнефтгаз» заправкаларида сотиладиган бензин маркаларининг бари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва улар бошқа шохобчаларга нисбатан арзонроқ сотилади. Шохобчанинг эълон тахтасида Аи-80 бензин 7390 сўм, Аи-92 бензин эса 9400 сўмдан сотилаётгани ёзиб қўйилганди. Аи-95, Аи-91 маркали бензин ва дизель ёқилғиси нархлари пешлавҳада қайд этилмаганди. Ишчилардан бири Аи-95 маркали бензин ҳам борлиги, нархи 10 минг сўм эканини айтди.

    Бензин учун навбатда турган ҳайдовчилар ёқилғи қуйиш шохобчасида ярим базан бир соатгача кутишга мажбур бўлишаётганини айтган. Чўпонотада жойлашган заправкадаги каби узун навбатга кун давомида бошқа дуч келмадик.

    «Ўзбекнефтгаз»нинг Катта Қаънидаги филиали

    «Ўзбекнефтгаз»нинг Катта Қаънидаги филиали
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    «Ўзбекнефтгаз»нинг Катта Қаънидаги филиалига борганимизда бу ерда навбат йўқ эди. Шохобча пешлавҳасида бензин нархлари келтириб ўтилганди: Аи-80 – 7390 сўм, Аи-92 – 9400 сўм ва Аи-95 – 10000 сўм. Заправка ходимидан Аи-80 ҳақида сўраганимизда, бу бензин 3 кундан бери йўқлигини таъкидлади. «Қачон берилишини билмайман. Агар бизга беришса, албатта, сотамиз», — деди у. Кўп ҳайдовчилар шохобчадан Аи-80 бензини йўқлигини эшитиб чиқиб кетган.

    Дарвоқе, ушбу шохобча ёнидаги деворга 19 ноябрь куни @inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон томонидан сурат чизилганди. Унда дўппи кийган эркак ёнилғи қуйиш пистолети ёрдамида бошига «отаётгани» тасвирланган. Орадан бир неча соат ўтгач, интернетда мазкур стрит-арт бўяб ташлангани тасвирланган сурат пайдо бўлганди. Биз Катта Қаънидаги заправкага борганимизда сурат чизилган деворга шпаклёвка тортилганига гувоҳ бўлдик.

    @inkuzart томонидан чизилган сурат устидан шпаклёвка тортилган девор

    @inkuzart томонидан чизилган сурат устидан шпаклёвка тортилган девор
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Қоратош даҳасидаги «Intran servis» ёқилғи қуйиш шохобчасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Аи-80 маркали бензини 8000 сўмдан, Аи-92 маркали бензин 9700 сўмдан сотилаётганди. Туркманистонда ишлаб чиқарилган Аи-95 маркали бензин эса 10 400 сўмдан сотилмоқда.

    «Intran servis» ёқилғи қуйиш шохобчаси.

    «Intran servis» ёқилғи қуйиш шохобчаси.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Шохобча ходимларидан бирининг айтишича, «бензин нархи тушади» деган гап тарқалгандан буён келган харидорларда савол кўпайган.

    «Мен оддий бензин қуювчи бўлсам ҳам, мендан қачон бензин нархи тушади деб кўп сўрашади. Аи-80 бензини ҳар куни ошиб кетяпти. Кеча 7900 сўмдан сотилганди, бугун эса 8000 мингдан сотяпмиз», — деди автомобилларга бензин қуювчи ходим.

    «Татнефть» ёқилғи қуйиш шохобчаси.

    «Татнефть» ёқилғи қуйиш шохобчаси.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Қоратошдаги «Татнефть» ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган бензин нархлари бошқаларидан анча қиммат. Заправка пешлавҳасида Аи-92 — 10500 сўм, Аи-95 – 11500 сўм, Аи-100 – 13500 сўмдан таклиф этилаётгани ёзиб қўйилган. Энг талабгир Аи-80 маркали бензин эса 8800 сўмдан сотилмоқда.

    «Бизнинг шохобчамиздаги бензинни кўпчилик нега қиммат деб савол беради. Биринчидан, биз энг сифатли евро-6 стандартидаги бензинни сотамиз, иккинчидан, бензинни вагонда эмас, махсус машиналарда келтирамиз», — деди «Татнефть» масъул ходими.

    «Mustang» номли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси.

    «Mustang» номли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Беруний метроси яқинидаги «Mustang» автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида Туркманистонда ишлаб чиқарилган Аи-92 бензини 9700 сўмдан, Аи-95 эса 9700 сўмдан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Аи-80 маркали бензин эса 8200 сўмдан сотилаётганди.

    Ушбу заправка ходими ҳам харидорлардан кўп шикоят бўлаётганини айтиб ўтди.

    «Аи-92, Аи-95 маркали бензин нархларига деярли эътироз йўқ. Энг кўп савол Аи-80 бензини нархига бўляпти. ‘Бензин нархини нега ошириб юборяпсизлар?», деган саволни Аи-80 бензин олаётган аксарият харидорлар беряпти. Кўпчилиги қаттиқ ғазабланиб гапиряпти. Биз сотиб олиб, яна сотамиз. Буни одамлар тўғри тушуниши керак. Биржада арзон бўлса, биз ҳам арзон сотамиз», — деди Mustang масъул ходими.

    Бензин йўқлиги учун ёпиб қўйилган «Ўзбекнефтгаз»нинг Қорасаройдаги филиали.

    Бензин йўқлиги учун ёпиб қўйилган «Ўзбекнефтгаз»нинг Қорасаройдаги филиали.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    «Ўзбекнефтгаз»нинг Қорасаройдаги филиалига борганимизда шохобча ёпиб қўйилганига гувоҳ бўлдик.

    «Кеча тушда Аи-80 маркали, ярим кечга бориб Аи-92 маркали бензинимиз тугади. Қачон бензин келишини билмайман. Ҳозир Аи-95 маркали бензин бор, холос. Лекин бу бензинга талаб катта эмаслиги учун шохобчани ёпиб қўйдик», — деди заправка ходимларидан бири.

    IBR petroleum автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси.

    IBR petroleum автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов
    Юнусобод туманидаги IBR petroleum автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси Аи-92 маркали бензинни 9700 сўмдан, Аи-95 ни 10400 сўмдан сотмоқда. Энг талабгир Аи-80 маркали бензин эса 7900 сўмдан таклиф этилган.

    Шохобча ходимларидан бирининг айтишича, бензин сотиб олиш кескин тушиб кетган.

    «Бензин кўтарилиб кетганидан буён 10 литр оладиган ҳайдовчилар 5 литр олмоқда. Ҳаттоки 20 минг сўмлик бензин қуйиб кетаётган харидорлар ҳам бор. Нима қилсин? Ноиложликдан сотиб олмоқда. Савдо ҳам тушиб кетди. Харидорлардан эътироз кўп. Биз билан жанжаллашиб, ишонч рақамига ҳам қўнғироқ қилишмоқда. Биз тартиб бўйича ишлаяпмиз, нархларни ҳам биз ошираётганимиз йўқ», – деди у.

    Шохобча ходимининг сўзларига кўра, уларнинг заправкаси Аи-80 маркали бензин сотувидан деярли ҳеч қандай фойда кўрмайди. Аи-80 ўртача 7400 сўмдан шохобчаларга сотилмоқда. Унга 350 сўм йиғим ва 100 сўм ҚҚС қўшилса, 7850 сўм бўлади. Шохобчанинг бир литр бензин устига қўяётган 50 сўм заправканинг харажатларини қопламайди.

    «Лукойл» автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси.

    «Лукойл» автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Қорасувда жойлашган «Лукойл» заправкасида 4 турдаги бензин сотилаётганди. Аи-92 – 9990 сўм, Аи-95 – 10290 сўм, Аи-100 – 11790 сўм ва энг талабгир Аи-80 маркали бензин 8490 сўм этиб белгиланганди.

    Қўйлиқ бозори яқинидаги «Ўзбекнефтгаз» автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси

    Қўйлиқ бозори яқинидаги «Ўзбекнефтгаз» автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Қўйлиқ бозори ва «водий питаги» яқинидаги «Ўзбекнефтгаз» заправкасидаги Аи-80 ва Аи-92 бензини бошқа шохобчалари билан бир хил нархда бўлса, пешлавҳада Аи-95 маркали бензин нархи бошқа шохобчаларга нисбатан 1200 сўмга юқори, яъни 11200 сўм этиб кўрсатилганди.

    Шохобча масъулларидан биринг айтишича, ҳайдовчилар нима учун бензин нархи кундан-кунга кўтарилиб кетаётганига жавоб беришни талаб қилмоқда.

    «Икки кунда бир марта навбатда турамиз. Шу вақт оралиғида Аи-80 маркали бензин нархи 200 сўмдан ортиб бормоқда. Харидорларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз, ҳужжатларни тақдим этиб, бизга ҳам нархлар белгилаб берилишини айтяпмиз. Кимдир тушуняпти, кимлардир эса бақир-чақир қилиб кетяпти», – деди ходим.

    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Репортажни тайёрлаш давомида заправка ходимларининг гапидан англадикки, бензин нархлари кескин кўтарилганидан аксарият ҳайдовчилар норози. Эътирозлар туфайли Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархларини тушириш борасида чоралар кўрилаётганини маълум қилганди. Жумладан қўмита биржа савдоларида Аи-80 маркали автомобиль бензинининг 17 ноябрдан буён тушиб келмоқда. Бензиннинг биржа савдоларидаги 23 ноябрдаги нархи 16 ноябрга солиштирганда 17 фоизга арзонлаган. Аммо бу ўзгаришлар заправкалардаги бензин нархларида ҳозирча сезилганича йўқ.

    «Татнефть» шохобчасининг маъсул ходими бензин нархлари нима учун пасаймаётгани ва қачон тушиши ҳақида ўзининг шахсий тахминини айтди: «Кўпчилик заправкалар бензинни эски нархда сотиб олиб, ғамлаб қўйган ва ўша нархда сотмоқда. Менимча, захирадаги ёқилғи сотиб бўлинганидан кейин нархлар тушса керак».

    25.11.2021, 07:30   Изоҳ (0)   61600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    25.11.2021, 07:00

    Ўзбекистонда аҳолига деҳқончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади

    25.11.2021, 06:53

    Шаҳар марказига ўрнатилган арча, вакцина флаконлари билан безатилган хона, Ерни астероидлардан ҳимоя қилувчи технология. 24 ноябрь суратлари

    24.11.2021, 23:55

    Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    24.11.2021, 23:46

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Учтепа ҳокимлигидаги беш нафар мансабдорни ишдан бўшатди

    24.11.2021, 23:12

    «Кадастр ҳужжати бўлган боғ, токзор ва иссиқхоналар олди-сотди асосида бошқа шахсга ўтганда унга ижара ҳуқуқи ҳам ўтади» — Шавкат Мирзиёев

    24.11.2021, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.