Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 24 ноябрь куни Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган вазир элчини юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига омад тилаган
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон—Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинган.
Бўлажак тадбирлар, хусусан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилган. Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.
Бундан аввал Ўзбекистоннинг Мисрдаги янги элчиси, Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинлангани, Ўзбекистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимини эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)