• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шифокорлар менга ‘Ўлмасвой’ деб ном беришганди». Автоҳалокатдан мўъжиза туфайли омон қолган наманганлик 25 яшар депутат ҳикояси

    Наманганнинг Косонсой туманида истиқомат қилувчи 25 яшар Жавлонбек Абдуллаев болалик чоғида бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажралган. Унга суянч бўлган ота-онаси ҳам эрта оламдан ўтган. У бу синов ва мусибатларни енгиб ўтиш учун ўзида куч топа олди ва бугунги кунда Наманганнинг истиқболли ёш етакчилари сафида. Бунга қандай эришганини унинг ўзидан билиб оламиз.

    Жавлонбек Абдуллаев

    Жавлонбек Абдуллаев
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Жавлон аниқ ўлди» дейишган

    Ҳозирги жиддийлигим ва вазминлигимга қараб ишониш қийин, лекин жуда шўх, ерга урса, кўкка сапчийдиган бола бўлганман. Бошимга тушган кўргиликка ҳам балки шу сабабчи бўлгандир. Олти ёшимда уйимиз дарвозасидан югуриб чиқиб, «КамАЗ» автомобили остига кириб кетганман. Бунга кўпчилик гувоҳ бўлган ва ҳамма «Жавлон аниқ ўлди» дейишган. Ҳайдовчи тормоз беришга улгурган, бироқ кеч бўлганди: ўнг оёғимнинг тиззадан пасти буткул узилиб кетган. Ишонасизми, шу узилиб тушган оёғим қимирлаётганини ҳам кўрганман...

    Фото: Жавлонбек Абдуллаев архивидан

    Худойимга айтганим бор экан, омон қолдим. Икки марта операцияни бошимдан ўтказдим. Олдинига оёғимнинг тиззадан пастини тикиб қўйишди, бу кор келмагач, тиззадан юқорисини ҳам кесиб ташлашди. Шифокорлар менга «Ўлмасвой» деб ном қўйиб олишганди, чунки баҳайбат юк машинаси остидан ёш бола тугул, катта одам ҳам тирик чиқиши гумон эди.

    Мактаб даври бошланди ва тенгқурларим бирин-кетин дарсларга чиқиб кетди. Олдинига уйда таҳсил олдим. Бошланғич синф ўқитувчиси Карима Ибрагимова хонадонимизга келиб, эринмай сабоқ берди, фанларни ўргатди. Аммо барибир уйда зерикар, ўзимни ёлғиз сезардим. Шунинг учун мактабга қатнашга аҳд қилдим ва бу қароримни ота-онам, устозим қўллаб-қувватлади.

    Тўғри, мактабда осон бўлгани йўқ: ачиниш ҳисси билан қарашлар, билиб-билмай айтиб юбориладиган турли гаплар, қўлтиқтаёққа кўниколмай йиқилишлар. Уйга йиғлаб келган кунларим бўлган. Шунда отам мени юпатиб, «чемпионлар ғолиб бўлмагунча ўйинни давом эттиради, сен улардан ўрнак ол» деб тасалли берарди.

    Жавлонбек Абдуллаев бошланғич синфдаги устози Карима Ибрагимова билан

    Жавлонбек Абдуллаев бошланғич синфдаги устози Карима Ибрагимова билан
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Мактабда 7-синфгача ўқидим ва кейин таҳсилни тумандаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида давом эттирдим. Икки йил у ерда сабоқ олиб, Наманган муҳандислик-технология институти қошидаги академик лицейга ўқишга кирдим. Лицей мени шахс сифатида улғайтирди, келажагимни аниқ белгилашга кўмак берди. Бу ерни битириб, ўзим орзу қилган олий ўқув юрти — Ўзбекистон миллий университетига ҳужжат топширдим ва иқтисодиёт йўналишига қабул қилиндим. Отам Абдуқаюм Абдуллаев 35 йил шу соҳада ишлаган, у кишининг изидан кетмоқчи эдим.

    Университетда спорт билан жиддий шуғуллана бошладим, ҳатто сузиш бўйича мамлакат чемпиони ҳам бўлдим. Ҳаммаси яхши, кўнгилдагидек кетаётганди, бироқ мени олдинда катта йўқотишлар кутиб турган экан.

    Жавлонбекнинг эришган ютуқлари жам бўлган жавон

    Жавлонбекнинг эришган ютуқлари жам бўлган жавон
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Йўқотишлар ва жудоликлар

    Университетнинг биринчи курсида ўқиб юрганимда отам оғир касалликка чалинди. Кўнглимга ўқиш ҳам, спорт ҳам сиғмай қолди. Дадам билан жуда яқин эдик, у кишини ўзимнинг устозим ва сирдошим сифатида кўрардим. Ўқишни ташлаб, уйга — Косонсойга қайтдим.

    Дадамга бу ёқмади, роса койиди. «Ўқишни ташламаслигинг керак, илмнинг орқасидан ҳаётда ўрнингни топасан» дея ўгит берди. «Хўп» дедим, лекин Тошкентга қайтиб бормадим, отамга қарадим. Ҳозир шу қарорим тўғри бўлган деб ўйлайман, чунки у кишининг ёнида бўлдим, дуоларини олдим. Дадам 2017 йили 60 ёшда вафот этди.

    Ойим отам ўтганларидан сўнг у кишининг насиҳатларини ёдимга солди, ўқишни давом эттиришга ундади. 2017 йили Наманган давлат университетига кирдим. Яна иқтисодиёт йўналишига. Контракт асосида. Ўқишга муккасидан кетдим, турли тадбирларда фаол қатнашдим, Ўша пайтлар янги ташкил этилган Ёшлар иттифоқининг волонтёрларидан бирига айландим.

    Яқинда отам оламдан ўтган эмасми, моддий қийинчиликлар қуршовида қолгандик. У пайтлар ногиронларни қўллаб-қувватлаш ҳам ҳозиргидек даражада эмасди. Таълим кредити оладиган бўлдик. Елиб-югурдик, керакли ҳужжатларни тўпладик. Контракт тўлаш учун берилган муҳлатнинг охирги куни банкка чақиришди. Ойим билан банкда навбат кутиб турсак, менга қўнғироқ бўлиб қолди. «Ёшлар иттифоқи шартномангизни тўлаб беришга қарор қилди, пул университет ҳисоб рақамига тушган бўлса керак» дейишди. Ойим иккаламиз йиғлаб юбордик. Университетга борсам чиндан ҳам керакли маблағ ўтказиб берилган экан.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Билдирилган ишонч менга қанот берди: кетма-кет икки йил НамДУда «Йил талабаси» бўлдим. Яна спорт билан шуғуллана бошладим, фақат бу гал енгил атлетика, аниқроғи, ядро улоқтириш билан. Мусобақаларда иштирок этдим, Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Агар турмуш ташвишлари ва ўқиш, жамоатчилик ишлари сабаб спортни ташлаб қўймаганимда, балки Токиодаги паралимпия ўйинлари ғолиби бўлармидим...

    2020 йили ойимни ҳам бериб қўйдик. Болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлаган онам 54 ёшда касаллик туфайли бевақт қазо қилди. Шу тариқа 24 ёшимда ҳам дадам, ҳам ойимдан ажралиб қолдим.

    Шукр, ҳозир оилада акам ва икки опам бор, бир-биримизни суяб келяпмиз.

    Жавлонбек икки опаси билан бирга

    Жавлонбек икки опаси билан бирга
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Депутат жаноблари

    2019 йили ўзим истиқомат қиладиган 22-Махдуми Аъзам сайлов округидан халқ депутатлари Косонсой туман кенгашига депутат этиб сайландим. Кенгашда жами 30 киши, энг ёши ўзим.

    Сайлов округимда 8 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Ҳисоблаб кўрсам, ўтган икки йил давомида улардан 500 га яқин мурожаат келиб тушибди. Улардан 400 дан ортиғи ижобий ечим топди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ундан ташқари, Косонсойдан сайланган Олий Мажлис депутати Анвар Темировнинг ёрдамчиси бўлиб ҳам ишлайман. Депутат ва депутат ёрдамчиси сифатида халққа нафимиз тегиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Масалан, тумандаги Ғўзапоя масжиди таъмири учун 500 миллион сўм ажратилишига эришдик. Бу биринчи босқичдаги маблағ.

    Ғўзапоя масжиди

    Ғўзапоя масжиди
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Масжид Фарғона водийсидаги энг қадимий меъморий обидалардан ҳисобланади. Охирги пайтларда нураб, хароб ҳолга келиб қолган эди. Энди бу ерда таъмирлаш ишлари бошланиб, ён-атрофи ҳам ободонлаштирилмоқда.

    Туманда 130 ўринли янги туғуруқ комплекси қуриш ҳамда марказий поликлиникани мукаммал таъмирлаш масаласида таклифлар бердик. Улар инобатга олиниб, келгуси йил давлат дастурига киритиладиган бўлди.

    «Келажак лидерлари» ва никоҳ тўйи

    2021 йил мен учун омадли келди деб ҳисоблайман. Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳудудий филиаллар қошида «Келажак лидерлари» клубини ташкил этиш бўйича танлов эълон қилинганди. Танловга 500 га яқин ҳужжат келиб тушди, саралаш эса тўрт босқичда амалга оширилди. Синов натижалари 100 баллик мезонда баҳоланиб, умумий кўрсаткичи юқори бўлган 50 нафар номзод клуб аъзолигига қабул қилинди. Улар орасида бўлиш менга ҳам насиб этди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фаол аъзолар Давлат бошқарув академиясининг «Келажак лидерлари» ўқув курсига юборилиши, раҳбарлик лавозимларига захирага олиниши, давлат тадбирларида иштирок этиши, малака ошириш учун хорижга юборилиши кўзда тутилган. Жамоамизда ажойиб муҳит яратилган, клуб аъзоларининг аксариятини танийман, танимаганларим билан дўстлашишга ҳам улгурдим. Улар орасида бўлажак ҳоким ва прокурорлар, ташкилот ва компаниялар раҳбарлари бўлса ажаб эмас.

    Яқинда уйландим. Турмуш ўртоғим Нигорабону Наманган юридик коллежини тамомлаган, бўлажак ҳуқуқшунос. Келажакдан умидимиз катта: бахтли оилалар сафида бўлиш, соғлом ва солиҳ фарзандларни дунёга келтиришни дилга тугганмиз.

    Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов

    Ҳар бир инсоннинг ўйлаган режалари, олдига қўйган мақсадлари бўлади. Ўзига шукур, имкониятим чекланган бўлишига қарамай, талаба бўлдим, ҳозир магистратурада ўқияпман, чемпионликка эришдим, депутат этиб сайландим, ўзим севган инсон билан турмуш қурдим. Юрагимни фақат бир армон тирнайди: шу бахтли кунларимни ота-онам кўришмади, тўйимда оқ фотиҳа бериб, дуогўй бўлиб туришмади. Таскин берадигани шуки, уларнинг мен билан боғлиқ орзу-ниятлари аста-секин амалга ошмоқда.

    24.11.2021, 15:58   Изоҳ (0)   50528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бюджет пулидан ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган”. Депутат Бандлик вазирлиги самарасиз ишлаётганини айтди

    Ўзбекистон | 10 май, 17:18

    Ўзбекистонда якшанба куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

    Ўзбекистон | 10 май, 17:10

    Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

    Дунё | 10 май, 16:45

    “Юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 10 май, 16:18

    “Ўтган йили 326 млрд сўмлик шартномалар тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган”—Меҳриддин Абдуллаев

    Ўзбекистон | 10 май, 16:15

    “Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

    Маданият | 10 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.