• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «ПСЖ» футболчиси номаълум кимсалар томонидан калтакланди. Бу ишга Эрик Абидал алоқадор бўлиши мумкин

    «ПСЖ» аёллар жамоасида юзага келган вазият кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Гап шундаки, жамоа аъзоларидан бири номаълум шахслар томонидан калтакланган. Аввалига буни уюштиришда спортчининг яқин дўсти таркибдаги рақобат сабаб қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди. Ҳозирда эса бу ишга «Барселона» собиқ ҳимоячиси Эрик Абидалнинг алоқаси борлиги айтилмоқда. Қуйида икки ҳафтадан бери футбол оммасининг диққат марказида турган воқеа тафсилотлари тақдим этилади.

    Хейра Ҳамрови

    Хейра Ҳамрови
    Фото: «ПСЖ»

    4 ноябрь куни Париж жамоаси футболчиларидан бирига ҳужум уюштирилди: ниқоб таққан икки эркак ярим ҳимоячи Хейра Ҳамровининг машинасига ҳужум қилган, спортчини ташқарига олиб чиқиб, арматура билан оёқ қисмига зарба берган. Жиноятчилар Ҳамрови билан машинада бирга кетаётган жамоадоши Амината Диаллони эса шунчаки қўрқитиш билан чекланган.

    Футболчиларнинг буюмлари ўғирланмаган, гувоҳларнинг айтишича, уларнинг асосий нишони Хейранинг оёқлари бўлган. Ҳамрови шифохонага ётқизилади ва жароҳати сабаб Чемпионлар Лигасидаги «Реал»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

    10 ноябрь куни машинада Хейра билан бирга кетган Диалло гумондор сифатида ҳибсга олинди. Қизлар «ПСЖ» сафида бир позицияда ўйнайди — «Реал»га қарши ўйинда Ҳамрови ўрнига айнан Диалло майдонга тушади. Асосий таркибдаги ўрин учун рақобат футболчи қизлар ўртасидаги можаронинг сабаби бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди. Ҳамровининг ўзи полициянинг бу версиясидан ҳайратга тушади. Чунки икки аёл доим бирга юрган, қадрдон дўст бўлган.

    Амината Диалло

    Амината Диалло
    Фото: «ПСЖ»

    Диалло ҳибсга олингач, «ПСЖ» воқеа юзасидан расмий баёнот берди: «Амината Диалло ‘ПСЖ’ футболчисига ҳужум уюштиргани учун ҳибсга олинганини клуб тасдиқлайди. Раҳбарият аёллар жамоасининг хавфсизлиги ва саломатлиги учун барча зарур чораларни кўради. ‘ПСЖ’ фактларни аниқлаш учун полиция билан ҳамкорлик қилади. Воқеалар ривожини кузатамиз ва керакли чораларни кўрамиз».

    L’Equipe нашри Ҳамрови тергов жараёнида «ҳеч кимнинг асосий таркибдаги ўрнини олиб қўймагани» ва «Париж клубига эндигина келгани кимдадир ҳасад уйғотган бўлиши мумкинлиги» ҳақида гапирган. «ПСЖ»га қадар Хейра бир неча йил «Барселона»да муваффақиятли ўйнаган ва 2021 йилнинг ёзида Париж жамоасига келиб қўшилганди.

    Полиция ҳужум Ҳамрови ва у билан дон олишиб юрган эркак сабабли юзага келган, деган версияни ҳам илгари сурган. Ҳамрови ва Диаллонинг гувоҳлик беришича, жиноятчилар уйланган эркак ҳақида нималардир деган.

    Шу вақтда яна бир маълумот пайдо бўлди: ўзини Хейранинг собиқ йигити деб таништирган номаълум эркак қизнинг 4 нафар жамоадошига қўнғироқ қилиб, ҳаёти барбод бўлгани ва Ҳамровидан қасос олмоқчи эканини айтган. Бир неча футболчи ҳужумдан икки-уч кун аввал уларнинг машиналари таъқиб қилингани ҳақида хабар берди.

    Тахминан бир вақтнинг ўзида ОАВда Эрик Абидал исми пайдо бўлди. Аввалига Абидал ҳам воқеага алоқадор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинди. Кейинроқ Le Monde нашри Ҳамровининг телефонидаги SIM карта Абидалнинг номига олинганини аниқлади. Хейра полициячиларга SIM картани собиқ йигити берганини айтган.

    «ПСЖ» футболчилари полицияга Ҳамрови Эрик билан ҳужумдан кейин боғланган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтган. Уларнинг қайд этишича, қиз Абидалдан рафиқаси бу ишга қанчалик алоқадор экани ҳақида сўраган. Хейра «Барселона»да ўйнаб юрган вақтида (2018–2021 йиллар) Абидал билан танишган бўлиши мумкин. Маълумот учун, Эрик Абидал 2018 йилдан 2020 йилга қадар каталонияликларнинг спорт директори лавозимида фаолият олиб борган.

    Абидал ҳам терговга жалб этилишини прокурор тасдиқлади. Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячисининг рафиқаси Ҳаёт ҳам сўроққа тутилиши мумкинлиги инкор этилмади.

    Фото: Getty Images

    «Агар прокурор Абидални чақирса, у муаммосиз етиб боради ва барча саволларга жавоб беради. Тўғриси, мижозим бу ишга қандай алоқаси борлигини ҳанузгача тушунганича йўқ», — дейди Эрик Абидалнинг адвокати.

    Ҳаёт Абидал аллақачон алоқага чиққан ва барча саволларга жавоб беришга тайёр эканини маълум қилган. Адвокатнинг сўзларига кўра, Абидал хоним бу ишга умуман алоқадор эмас. Эрик ва Ҳаёт 2003 йилда турмуш қурган, жуфтликнинг беш нафар фарзанди бор.

    Ҳамрови ҳеч қачон турмуш қурган эркак билан муносабатда бўлмагани ҳақида полицияга маълум қилган. Шунингдек, у ОАВда чиқиш қилиб, тергов вақтида ўзининг шахсий ҳаётига ҳурмат билан муносабатда бўлишларини илтимос қилган.

    17.11.2021, 21:33   Изоҳ (0)   21257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Италияда операция қилинади, Иньестанинг рақамини олган Алвес ва техник мағлубият арафасида турган Бразилия. Энг сўн...

    17.11.2021, 08:46

    ЖЧ—2022 йўлида. Аргентина ўз майдонида Бразилия билан дуранг ўйнади, Уругвай йирик ҳисобда мағлубиятга учради

    17.11.2021, 07:36

    Нидерландия сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига ЖЧ—2022 йўлланмасини қўлга киритди, Францияда ҳам ғалаба. Бельгия очко йўқотди

    17.11.2021, 07:16

    Омадсиз даҳо. Олтита финални бой берган ва битта мағлубият сабаб Ўзбекистон терма жамоасидан қувилган Эктор Купер ҳақида

    16.11.2021, 23:46

    Самарқандда туғилган MMA жангчиси Гуамда шифокорнинг ўлимида айбланиб, ҳибсга олинди. Спортчи айбига иқрор бўлган

    16.11.2021, 17:48

    ЖЧ—2022 йўлида. Англия 10 та гол уриб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Италия ва Польша ўтиш баҳсларида иштирок этади

    16.11.2021, 07:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.