• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Муроджон Аҳмадалиев 20 ноябрь тонгида камарлари ҳимояси учун жанг қилади. «Кака» бу йўлни қандай босиб ўтди?

    Ўзбекистон тарихида профессионал боксда иккита чемпионлик камарига эга чиққан илк спортчи Муроджон «Кака» Аҳмадалиев 20 ноябрь тонгида чилилик Хосе Веласкесга қарши рингга кўтарилади. Мазкур жангда ўзбекистонлик боксчи WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади. «Дарё» Муроджон Аҳмадалиевнинг шу кунга қадар босиб ўтган йўлига назар солади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Муроджон Аҳмадалиев 1994 йилнинг 2 ноябрида Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. Болалигиданоқ спортга меҳр қўйган Муроджон 10 ёшидан бокс билан шуғуллана бошлайди. 2007 йилда Тошкентнинг Олимпия захиралари мактабига қабул қилинади.

    Ҳаваскор боксдаги фаолияти

    Муроджон 2012 йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида -49 кг вазн тоифасида иштирок этади ва кумуш медал соҳиби бўлади. 2013 йилда Ўзбекистон чемпиони, Санкт-Петербургда ўтказилган Губернатор Кубоги ғолиби ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати иштирокчисига айланади.

    2014 йилда ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритади. 2015 йил Доҳада (Қатар) ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида -56 кг вазн тоифасида финалга қадар етиб боради. Муроджон финалда Майкл Конланга 0:3 ҳисобида имкониятни бой беради ва кумуш медал билан кифояланади. Ўша йилнинг ўзида Бангкокда (Тайланд) бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам кумуш медал соҳибига айланади.

    2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида -56 кг вазн тоифасида иштирок этади. Турнирдаги иштирокини қозоғистонлик Қайрат Ералиевни мағлуб этиш билан бошлаган Аҳмадалиев, чорак финалда аргентиналик Альберто Мелианни 1-раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратганди. Финал олдидан у кубалик Робейси Рамиресга қарши жанг қилди. Мазкур жангда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси очколар бўйича имкониятни бой бериб қўяди ва Рио Олимпиадасини бронза медали билан якунлайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2017 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритади. Ўша йилнинг ўзида Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда ўзини синаб кўришга қарор қилади.

    Профессионал боксдаги фаолияти

    Муроджон 2018 йилнинг 3 март куни Андрей Рябинскийнинг «Мир бокса« промоутерлик компанияси билан шартнома имзолайди. Вадим Корнилов Аҳмадалиенинг менежери, Жоэл Диаз эса мураббийига айланади.

    2018 йилнинг 10 март санасида Муроджон профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида ҳаракат қилган Аҳмадалиев Бруклинда бўлиб ўтган жангнинг биринчи раундида аргентиналик Давид Пазни нокаутга учратади.

    Фото: Instagram / Муроджон Аҳмадалиев

    Фото: Instagram / Муроджон Аҳмадалиев

    Орадан бир ой ўтиб, 21 апрелда Муроджон иккинчи жангини ўтказади. Бруклиндаги Kings Theatre аренаси мезбонлик қилган жангда ўзбекистонлик боксчи аргентиналик Карлос Гастон Суаресга қарши рингга чиқади. Аҳмадалиев жангни муддатидан аввал якунлаб, проф боксдаги иккинчи ғалабасига эришади.

    Муроджон 2018 йилнинг ўзида яна 3 та жангда иштирок этади (Луис Молина, Рамон Контрерас, Исак Сарате) ва барчасида ғалаба қозонади.

    2019 йилда мексикалик собиқ чемпион, жаҳон чемпионлиги камарига даъвогар Карлос Карлсон устидан ғалаба қозонади. Аҳмадалиев 8 раундга мўлжалланган рейтинг жангида Муроджон тўлиқ устунлик эга бўлади ва 3-раунд тугашига 9 сония қолганида рақибини нокаутга учратишга муваффақ бўлади.

    Чемпионлик жанги

    Ўзбекистонлик боксчи чемпионлик камари учун жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. 2020 йил 31 январда WBA ва IBF камарлари соҳиби Даниэль Романга қарши рингга кўтарилади. Чемпионлик камарлари учун кечган 12 раундлик жанг тўлиқ давом этади. Ҳакамлар қарорига кўра, ўзбекистонлик боксчи ғолиб деб топилади. Иккита ҳакам Аҳмадалиев фойдасига 115:113 ҳисобини қайд этган бўлса, яна бири 113:115 ҳисобида Роман фойдасига қарор чиқарганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шу тариқа Муроджон профессионал боксда саккизинчи жангидаёқ WBA ва IBF йўналишларида чемпионлик камарлари соҳиби бўлди. Бу орқали у профессионал боксда 42 йиллик рекордни такрорлади. Бунгача проф боксда фақат Леон Спинкс 8 та жангдан кейин иккита чемпионлик камарини қўлга киритганди. Леон 1978 йилда ҳакамлар қарорига кўра афсонавий Муҳаммад Алини мағлуб этиб, супер оғир вазн тоифасида WBC ва WBA камарларига эга чиққан эди.

    Ундан ташқари Муроджон Ўзбекистон тарихида бир йўла иккита камарга эга чиққан илк боксчига айланди.

    Тошкентдаги жанг

    Аҳмадалиев 2021 йил 3 апрель санасида Тошкент шаҳридаги Humo Arena майдонида мажбурий даъвогар япониялик Рёсуке Ивасага қарши рингга кўтарилади.

    Фото: World of Boxing

    Фото: World of Boxing

    Беллашув Аҳмадалиевнинг фаоллиги билан бошланди. Дастлабки уч раунд тўлиқ Муроджоннинг устунлигида ўтди. Тўртинчи раундга келиб япониялик боксчи вазиятни бироз ўнглашга эришди. Бешинчи раундда Аҳмадалиев зарбалар сериясини ижро этди ва ҳакам жангни муддатидан аввал тўхтатди. Аҳмадалиев мазкур ғалабадан кейин ўз камарларини ҳимоя қилди.

    Навбатдаги синов

    Муроджон Аҳмадалиев 20 ноябрь тонгида чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун чилилик Хосе Веласкесга қарши жанг қилади. АҚШнинг (Нью-Гемпшир штати) Манчестер шаҳрида бўлиб ўтадиган кечанинг марказий жангида ўрта вазн тоифасидаги Жейсон Куингли WBO чемпиони Деметриус Андрадега қарши рингга кўтарилади.

    Ушбу жангни ва видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — кўриш.

    18 ноябрь куни боксчилар тарозидан ўтди. Аҳмадалиев 55,2 кг, Веласкес эса 55,1 кг тош босди.

    19.11.2021, 08:01   Изоҳ (0)   65723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Мендига 7 та жинсий зўравонлик билан боғлиқ айблов қўйилди. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

    18.11.2021, 22:12

    Беларусь терма жамоаси собиқ футболчиси Денис Ковба 42 ёшида коронавирусдан вафот этди

    18.11.2021, 21:02

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси декабрда Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

    18.11.2021, 17:45

    «Манчестер Юнайтед»га рад жавобини берган Зидан, оғир вазн чемпионлиги учун жанг қиладиган Канело ва Роналдуни ортда қолдирган Депай. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    18.11.2021, 07:38

    «ПСЖ» футболчиси номаълум кимсалар томонидан калтакланди. Бу ишга Эрик Абидал алоқадор бўлиши мумкин

    17.11.2021, 21:33

    Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Италияда операция қилинади, Иньестанинг рақамини олган Алвес ва техник мағлубият арафасида турган Бразилия. Энг сўн...

    17.11.2021, 08:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.