Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими тадбиркорга ерни расмийлаштириб бериш эвазига пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, у 30 ёшли маҳаллий фуқаро билан келишган ҳолда, Урганч туманидаги МЧЖ балансида бўлган 30 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахс номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулдан 30 минг долларни олган вақтида ушланган.

Хоразмда кузатилган яна бир ҳолатда эса Хива шаҳрида яшовчи 37 ёшли фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга Урганч шаҳри ҳудудидан 2 сотих ер майдони олиб бериш учун 30 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда туман солиқ инспекцияси бошлиғи 15 минг доллар пора олаётганида ушлангани, Олмалиқда «Тошкент сув таъминоти» филиали бошлиғи пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди