Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зоир Мирзаев вилоят фаоллари томонидан янги лавозимига кузатилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов Telegram’да эълон қилган видеодан маълум бўлишича, собиқ ҳокимга унинг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган Январь Иноятов тўн кийдириб, фаолиятига омад тилаган.
Зоир Мирзаевнинг айнан қайси лавозимда иш бошлаши ҳозирча расман тасдиқланмаган. Telegram’даги «Давлетовуз» каналининг ёзишича, собиқ ҳоким Тошкент вилоятига раҳбар этиб тайинланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Зоир Мирзаев 2019 йилнинг октябридан буён Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. Унга қадар бош вазир ўринбосари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган. 2018 йил октябрида «Оққўрғон воқеаси» сабаб ишдан олиниб, Шароф Рашидов туманига ҳоким этиб тайинланганди.
2018 йилнинг февралидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Муротжон Азимов президент фармони билан Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Изоҳ (0)