Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 17 ноябрь куни янги раҳбар тайинланди — шу вақтгача халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Шерзод Шерматов эски иш жойига қайтди. У 2017—2018 йилларда ҳам АКТ вазири сифатида иш олиб борган. Вазирликнинг ундан аввалги раҳбари — Шуҳрат Содиқов ноябрь ойи бошида Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларга кириш чекланиши билан боғлиқ можаро ортидан лавозимидан озод қилинган эди.
Қайд этиш жоиз, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистоннинг номи энг кўп ўзгарган давлат идораларидан биридир. Мустақилликнинг илк йилларида у Алоқа вазирлиги деб аталган бўлса, кейинчалик Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси деб номланган. Шундай бўлса-да, ушбу ташкилот қандай аталашидан қатъи назар, халқ орасида унинг раҳбарларига нисбатан «алоқа вазири» таърифи сақланиб қолган.
Изоҳ (0)