«Ўзбекистон почтаси»нинг Тошкентнинг янги метро йўлларига бағишланган маркасида Москвадаги монорельс тасвирланган бўлиб чиққани тўғрисида хабар берилганди. Telegram’даги «Ко дну» каналининг ёзишича, хатоликка йўл қўйилган серия янгиланган.
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тақдим этилган почта маркаларининг блоклардан бирида Сергели метро линиясининг қурилишида эришилган ютуқлар тасвирланган. Аммо метрополитеннинг ажойиб линияси тасвирланган марказий суратда Сергели эмас, Москвадаги монорельсни кўриш мумкин эди. Шунингдек, «Сергели туманида янги ерусти метро линияси» дейилган маркада «Қўйлиқ» станцияси (7-бекат) тасвирланганди.
« ‘Ўзбекистон почтаси’ муаммоли серияни алмаштирди, тўғриси бирор расмий изоҳларсиз», — деб ёзади канал муаллифи.
Эндиликда метрополитенга бағишланган маркалар қуйидагича кўринишда:
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Шавкат Мирзиёевнинг почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори эълон қилингани, Ўзбекистонга келган халқаро жўнатмаларни почта орқали манзилига етказиш тизимини жорий этиш режалаштирилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)