Ўзбекистон президентининг фармонига асосан 2021 йилнинг 17 ноябрь куни Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Одилович Саидов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Маълумот учун, Бахтиёр Одилович Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У шу кунга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритган.

Шу кунга қадар халқ таълими вазири лавозимини эгаллаган Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.