Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти Қизилтепа туманида бир кеча тунаш учун нотаниш уйда қолган эркак уй эгасига нам салфеткани 100 миллион сўм деб бергани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, у кечки маҳал қизилтепалик нотаниш фуқаро уйига бориб, бир кеча тунаш учун жой сўраган. Эрталаб уй эгасига гуруч савдоси билан шуғулланиши айтиб, Хоразмдан бир «Камаз» юки келаётганини билдирган. Олдида катта купюрадаги пуллар борлигини, юкнинг йўл харажатлари учун эса майда пул кераклигини айтган эркак алдов йўли билан уй эгасидан 18 миллион 500 минг сўм олган.

Бундан ташқари, нам салфеткалардан қора селофанга ўраб тахланган буюмни 100 миллион деб кўрсатиб, уни сақлаб туриш учун хонадон эгасига берган. Шунингдек, жабрланувчининг 3 миллион сўмлик телефонини ҳам олган.

«Бир аҳмоқгарчилик бўлди-да, бошқа қайтарилмайди», — деган судланувчи.

Маълум бўлишича, у Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан 4 марта жавобгарликка тортилмоқда. У аввал ҳам Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида судланиб, жазога тортилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)