Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида янги йўл белгиси пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу белги ГОСТ 23457-86 талаблари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш» тўғрисидаги 370-сонли қарорида ҳам мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЙҲХББ жарималар қайд этиладиган маълумотлар базаси киберҳужум оқибатида ўчиб кетганини рад этганди.
Изоҳ (0)