Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 13 ёшли, 2008 йилда туғилган бола яшаш уйи ётоқхонасидаги сандиқдан 65 минг доллар ўғирлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 13 ноябрь куни 67 ёшли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, август ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ётоқхонасидаги сандиқда бўлган 65 минг долларини ўғирлаб кетганини айтган. Ҳолат юзасидан туман жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари ва ҲПМБ инспекторлари томонидан қидирув-суриштирув ишлари олиб борилган.
Таъкидланишича, ўрганишлар натижасида жиноятни Янгиқўрғон туманидаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, мурожаат йўллаган фуқаронинг 2008 йилда туғилган набираси содир этгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)