• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистон-Озарбайжон чегарасида яна тўқнашувлар кузатилди. Асосий маълумотлар

    16 ноябрь куни тушга яқин Арманистоннинг шарқий чегараларидаги Сицернакар тоғли туманида Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасида отишма бошланди, у қисқа вақтда зирҳли техника ва артиллерия иштирокидаги тўлақонли ҳарбий ҳаракатларга айланиб кетди. Бир неча соат давомида Арманистоннинг бутун жануби-шарқий чегараси бўйлаб фаол жанглар давом этди. Бу 2020 йилнинг ноябрь ойида 44 кунлик уруш тугаганидан бери содир бўлган энг жиддий тўқнашувга айланди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Жанг бошланганидан сўнг, иккала томон ҳам деярли бир вақтда бир-бирларига ўз йўқотишлари ҳақида маълум қилди. «Соат 16:00 (Тошкент вақти билан 17:00) ҳолатига кўра, Арманистоннинг шарқий чегарасида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. Арманистон томонида қурбонлар ва ярадорлар бор, улар ҳақида маълумот аниқланмоқда, иккита жанговар позиция йўқотилгани ҳақида маълум қиламиз» — дейилади Арманистон ҳарбий бошқармаси матбуот хизматининг 16 ноябрь кунги баёнотида.

    «Республика шарқида Озарбайжон Қуролли Кучлари билан олиб борилган жанглар натижасида 15 га яқин ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди», — деди Арманистон парламентининг ташқи алоқалар бўйича доимий комиссияси раҳбари Эдуард Агажанян ва бу маълумот ҳали тасдиқланмаганини қўшимча қилди.

    Арманистон Мудофаа вазирлиги, шунингдек, 12 арман аскари — етти нафар шартнома бўйича армияга олинган аскар ва беш нафар ҳарбий хизматчи асирга олингани ҳақида хабар берди.

    Жанглар бошланганидан 3 соат ўтиб, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон армияси шахсий таркиби ўртасида ваҳима устун эканини, Озарбайжон армияси эса қарши ҳужумга ўтаётганини маълум қилди.

    Шунингдек, портлаш ва отишма овозлари жанг майдонидан бир неча километр узоқликда – Арманистоннинг Сюник вилоятидаги энг йирик шаҳарлардан бири Горисдан ҳам эшитилган.

    Томонлар қандай баёнот берди?

    Озарбайжон билан чегарадаги отишма туфайли Ереван 1997 йилдаги икки томонлама келишувга мувофиқ Арманистон суверен ҳудудини ҳимоя қилиш учун Москвага мурожаат қилди, деди мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян. Бу оғзаки баёнот бўлса-да, ундан кейин расмий ёзма мурожаат қилинади, дея қўшимча қилди у. «Ҳужум Арманистоннинг суверен ҳудудига қаратилгани сабабли биз Россияга икки давлат ўртасида 1997 йилда тузилган келишув доирасида Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, ўзаро мажбуриятларни бажариш сўрови билан мурожаат қиламиз», — деди Григорян.

    Григоряннинг сўзларига кўра, «агар мавжуд тузилмалар билан инқирозни ҳал қилиб бўлмаса, Арманистон бошқа тузилмаларга, яъни бошқа халқаро ҳамкорларга мурожаат қилишга мажбур бўлади».

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян ватандошларни «Муқаддас Ватанни ҳимоя қилишга» тайёр туришга чақирди.

    Жангнинг олтинчи соатида чегарадаги вазият кескинлашгани учун Ереван Москвадан расмий равишда ёрдам сўраб ўтирмади, деди Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тогонян.

    Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде Ереван ва Бокуни чегарадаги вазиятни юмшатиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирди.

    16 ноябрь куни кечқурун Арманистон Мудофаа вазирлиги зиддият ҳудудидаги жанглар Россия томони воситачилигида тўхтатилганини эълон қилди.

    Россия Мудофаа вазирлигида хабар қилинишича, Арманистон ва Озарбайжон Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан музокаралар ўтказгандан сўнг икки давлат чегарасидаги Килисали тоғи ҳудудида тўқнашувларни тўхтатганини маълум қилган.

    «Телефон суҳбатлари натижасида Озарбайжон ва Арманистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрди. Ҳозирда Килисали тоғи ҳудудида тўқнашувлар тўхтади, вазият нормал ҳолатга қайтди ва назорат остида», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

    Ереван бир киши ҳалок бўлгани, 12 киши асирга олингани ҳақида хабар бермоқда.

    Тўқнашувлар сабаби нимада?

    Чегаранинг ушбу қисмида – Арманистоннинг Сюник вилояти ва Озарбайжоннинг Келбажар туманида олти ойдан бери тўқнашувлар давом этмоқда. Бу ердаги доимий кескинлик авваллари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назоратида бўлган Келбажар тумани 2020 йилги урушдан кейин Озарбайжонга ўтгани, натижада Арманистон ва ТҚР ўртасидаги маъмурий чегара деб ҳисобланадиган жойда, Арманистон-Озарбайжоннинг давлатлараро чегараси пайдо бўлгани билан юзага келди.

    Мазкур ҳудудда Қорабоғ урушидан кейинги биринчи жиддий воқеа 2021 йилнинг 12 май куни содир бўлган — ўшанда Озарбайжон ҳарбийлари Қора кўл ҳудудига (арман тилида Сев Лич) кириб келган. Ереван воқеани «Арманистон суверен ҳудудига тажовуз» деб атаган ҳамда Москва ва КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    28 июлда ҳам Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги зиддият янгидан авж олган. Ереван Озарбайжон кучлари тўлақонли жанговар ҳаракатлар бошлагани ҳақида, Боку эса Арманистон томонидан ўқ узилгани ҳақида хабар берган. Ереван хабарига кўра, отишмада уч киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган. Боку икки ярадор ҳақида маълум қилган.

    Ҳозирги тўқнашувлар бошланишидан олдин томонлар бир-бирини провокацияда айблади. Можаро бошланишидан бир кун аввал Никол Пашинян Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Озарбайжон ҳаракатларини босқинчилик деб баҳолади ва шу муносабат билан мудофаа вазири Аршак Карапетянни истеъфога чиқариш ташаббуси билан чиқди. Унинг ўрнига бош вазир ўринбосари, ҳукмрон «Фуқаролик шартнома» партиясини бошқарадиган Сурен Папикян тайинланди.

    Май ойидан бери Боку икки давлат ўртасидаги янги чегара делимитация ва демаркация қилинмагунча, унинг қаердан ўтганини аниқ айтиш мумкин эмаслигини таъкидлаб келади ва олти ойдан ортиқ вақт ўтдики, ўз қўшинларини минтақадан олиб чиқишдан бош тортади.

    Мавзуга доир:

    • Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ярашувни бузиб, ўт очишда айблади
    • Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма юз берди. Уч нафар арманистонлик ҳарбий ҳалок бўлди, иккала томонда ҳам ярадорлар бор
    • Озарбайжон Арманистонга тинчлик шартномаси имзолашни яна бир бор таклиф қилди
    • Пашинян ўз ўғлини Озарбайжондаги барча арманистонлик асирларга алмаштиришга тайёрлигини айтди

    17.11.2021, 15:20   Изоҳ (0)   29968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илон Маск бутун дунёда одамлар очарчилиги муаммосини ҳал этиш бўйича аниқ режани кўрса, унинг ижросига 6 млрд ажратишини ёзганди. БМТ режа лойиҳасини эълон қилди

    17.11.2021, 15:05

    Лукашенко чегарадаги мигрантлар учун бошпана ташкиллаштириш бўйича топшириқ берди. Улар логистика марказига жойлаштирилган (фото)

    17.11.2021, 13:51

    Давр алмашинуви. Коммунизмнинг қизил байроғини қулатган «бахмал инқилоби»

    17.11.2021, 09:40

    Саудия Арабистони истеъдодли муҳожирларга мамлакат фуқаролигини берди

    17.11.2021, 08:26

    БАА Эрон билан муносабатларидаги кескинликни юмшатиш чораларини кўрмоқда

    16.11.2021, 23:40

    Тўқаев парламентга ҳар қандай ҳолатда ҳам ўлим жазосини бекор қиладиган қонун ишлаб чиқишни таклиф этди

    16.11.2021, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эроннинг ерости бойликлари 27,5 трлн долларни ташкил этади” – Эрон ҳукумати вакили

    Дунё | 6 август, 20:35

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20

    Август учун қанча фуқарога пенсия ва нафақа тўлангани маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 6 август, 20:10

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.