• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Илон Маск бутун дунёда одамлар очарчилиги муаммосини ҳал этиш бўйича аниқ режани кўрса, унинг ижросига 6 млрд ажратишини ёзганди. БМТ режа лойиҳасини эълон қилди

    Октябрь ойида Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли CNN’га берган интервьюсида миллиардер Илон Маск бойлигининг 2 фоизи (тахминан 6 миллиард АҚШ доллари) 42 миллион аҳолини бир йил давомида очликдан қутқариши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

    Фото: CNN

    Фото: CNN

    Илон Маск бу гапларга жавобан Twitter’да агар БМТ маблағнинг қандай қилиб муаммони ҳал этишини тавсифлаб берса, Tesla акцияларини сотиши ва 6 миллиард долларни ташкилотга тақдим этиши ҳақида ёзган.

    Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Twitter’даги ушбу хабарим остига 6 миллиард доллар маблағ билан дунёда одамлар очарчилиги муаммосини ҳал этишни тавсифлаб берса, Tesla акцияларини сотиб, режани амалга оширишга пул бераман.
    Бироқ бунда очиқ бухгалтерлик ҳисоб-китоби бўлиши зарур, яъни жамоатчилик пулларнинг нима учун ва қандай сарфланаётганини кўриши, билиши керак.
    15 ноябрь куни Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури миллиардерларга мурожаат йўллади ва унда 6,6 миллиардлик режанинг қай йўсинда амалга оширилиши ҳақида маълумот берди.

    Очарчилик мислсиз инқироз. Бироқ ундан қутулиб қолиш мумкин. @elonmusk, Сиз аниқ режа ва очиқ ҳисоб рақамини сўраган эдингиз. Мана у! Биз сиз билан ва яна бошқа ҳар қандай кимса билан одамлар ҳаётини қутқариш масаласига жиддий ёндашган ҳолда муаммони ўрганишга, муҳокама қилишга тайёрмиз. 2022 йилда очарчиликнинг олдини олиш учун 6,6 миллиард доллар керак бўлади.
    Ушбу пулларнинг 3,5 миллиарди озиқ-овқатлар хариди, уларни ҳаво, ер усти ёки сув йўли орқали етказиб бериш, ҳайдовчилар маоши ва ҳарбий низолар содир бўлаётган ҳудудларда етказиб берувчиларга ҳамроҳлик қилувчи одамларга сарфланади. 2 миллиард доллар молиявий кўмакка муҳтож аҳоли учун пул ёки озиқ-овқат купонлари ажратишга ишлатилади, улар ёрдамида мамлакатлар маҳаллий иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мумкин.

    700 миллион доллар 43 та мамлакатда егуликларни тарқатиш дастури ва ваучерларга сарфланади. 400 миллион доллар миқдоридаги маблағ маъмурий сарф-харажатлар, моддий таъминотни мувофиқлаштириш, етказиб бериш шартномалари, дунёдаги вазиятни мониторинг ва таҳлил қилишга кетади.

    Июль ойида БМТ COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли дунёда очарчилик муаммоси мураккаблашгани, жаҳон бозорида маҳсулотлар етишмовчилиги кузатилаётганини маълум қилган.

    БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури берган ахборотга кўра 2021 йил ноябрь боши ҳолатига кўра, 43 та мамлакатдаги 45 миллион аҳоли очарчиликдан азият чекмоқда. Йил бошида ушбу рақам — 42 миллионни, 2019 йилда эса 27 миллионни ташкил қилган.

    Мавзуга доир: Жаҳонда озиқ-овқат нархлари сўнгги 10 йилдаги энг юқори даражага кўтарилди

    Октябрь охирида Илон Маск Forbes рейтинги тарихидаги энг бой одамга айланган, ноябрь бошида унинг бойлиги 300 миллиард доллардан ошган, бироқ кейинчалик Tesla акциялари нархининг пастлаши туфайли Маск икки кунда 50 миллиард доллар йўқотгани, акциялар нархи тадбиркор Twitter’да сўровнома ўтказгандан сўнг тушиб кетгани хабар қилинганди.

    Мавзуга доир: Илон Маск Teslaнинг яна 930 миллион долларлик акцияларини сотди

    17.11.2021, 15:05   Изоҳ (0)   19772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лукашенко чегарадаги мигрантлар учун бошпана ташкиллаштириш бўйича топшириқ берди. Улар логистика марказига жойлаштирилган (фото)

    17.11.2021, 13:51

    Давр алмашинуви. Коммунизмнинг қизил байроғини қулатган «бахмал инқилоби»

    17.11.2021, 09:40

    Саудия Арабистони истеъдодли муҳожирларга мамлакат фуқаролигини берди

    17.11.2021, 08:26

    БАА Эрон билан муносабатларидаги кескинликни юмшатиш чораларини кўрмоқда

    16.11.2021, 23:40

    Тўқаев парламентга ҳар қандай ҳолатда ҳам ўлим жазосини бекор қиладиган қонун ишлаб чиқишни таклиф этди

    16.11.2021, 23:10

    Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар мамлакат президентлиги учун курашишга қарор қилди

    16.11.2021, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эроннинг ерости бойликлари 27,5 трлн долларни ташкил этади” – Эрон ҳукумати вакили

    Дунё | 6 август, 20:35

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20

    Август учун қанча фуқарога пенсия ва нафақа тўлангани маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 6 август, 20:10

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.