Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Барчага маълумки, мамлакатимизда аксарият банклар ҳафтасига беш кун, соат 9:00 дан 17:00 га қадар хизмат кўрсатади. Бу вақт оралиғида бошқа фуқаролар ҳам кўп ҳолларда ишда бўлиши сабабли банк билан боғлиқ юмушларини битиришда қийинчиликка дуч келишмоқда. Шунингдек, бугунги кунда автомат валюта айирбошлаш қурилмалари (банкоматлар) вақтинча тўхтатилганлиги ҳам банк хизматлари истеъмолчилари учун ноқулайликлар туғдирмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда аҳолининг талабидан келиб чиққан ҳолда «Халқ банки» Тошкент шаҳридаги молия муассасаларининг янги иш тартибини эълон қилади:

  • Авиасозлар (Яшнобод тумани, Авиасозлик кўчаси, 65 уй);
  • Юксалиш (Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси, 3а уй);
  • Ҳумо (Миробод тумани, Қўйлиқ-1 массиви, «Чинор» МФЙ, 1 уй);
  • Бобур (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40а уй) номли банк хизматлари марказлари жорий йилнинг 28 октябрь санасидан бошлаб, аҳолига ҳафтанинг 5 иш куни давомида 9:00 дан 20:00 гача, дам олиш кунлари эса 9:00 дан 17:00 қадар хизмат кўрсатишни бошлади.
Таъкидлаш жоизки, аҳоли ва мижозларга мақбул вақтларда хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида «Халқ банки»нинг бошқа ҳудудлардаги банк хизматлари марказлари иш вақтини ҳам мана шу тартибда жорий этиш режалаштирилмоқда.

Биз сиз учун қулай вақтда хизмат кўрсатамиз.

Батафсил маълумот учун: 1106 / +99871 210 20 02

Веб-сайт: xb.uz

E-mail: info@xb.uz

Telegram канал: https://t.me/xalqbankinfo

Telegram-бот: https://t.me/xbInfo_bot

Telegram-бот call center: https://t.me/xalqbankcall_bot

Facebook: Xalq Banki

Instagram: xalqbankinfo

 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда