Барчага маълумки, мамлакатимизда аксарият банклар ҳафтасига беш кун, соат 9:00 дан 17:00 га қадар хизмат кўрсатади. Бу вақт оралиғида бошқа фуқаролар ҳам кўп ҳолларда ишда бўлиши сабабли банк билан боғлиқ юмушларини битиришда қийинчиликка дуч келишмоқда. Шунингдек, бугунги кунда автомат валюта айирбошлаш қурилмалари (банкоматлар) вақтинча тўхтатилганлиги ҳам банк хизматлари истеъмолчилари учун ноқулайликлар туғдирмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда аҳолининг талабидан келиб чиққан ҳолда «Халқ банки» Тошкент шаҳридаги молия муассасаларининг янги иш тартибини эълон қилади:
- Авиасозлар (Яшнобод тумани, Авиасозлик кўчаси, 65 уй);
- Юксалиш (Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси, 3а уй);
- Ҳумо (Миробод тумани, Қўйлиқ-1 массиви, «Чинор» МФЙ, 1 уй);
- Бобур (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40а уй) номли банк хизматлари марказлари жорий йилнинг 28 октябрь санасидан бошлаб, аҳолига ҳафтанинг 5 иш куни давомида 9:00 дан 20:00 гача, дам олиш кунлари эса 9:00 дан 17:00 қадар хизмат кўрсатишни бошлади.
Биз сиз учун қулай вақтда хизмат кўрсатамиз.
Батафсил маълумот учун: 1106 / +99871 210 20 02
Веб-сайт: xb.uz
E-mail: info@xb.uz
Telegram канал: https://t.me/xalqbankinfo
Telegram-бот: https://t.me/xbInfo_bot
Telegram-бот call center: https://t.me/xalqbankcall_bot
Facebook: Xalq Banki
Instagram: xalqbankinfo
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)