Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўриш қобилияти инсоннинг энг асосий сезгиларидан бири ҳисобланади. Айнан шу қобилият ташқи маълумотларнинг аксарият қисмини олиш имконини беради. Образлар, ташқи дунё манзаралари, ҳаёт ранглари...

Афсуски, кўриш қобилиятидан маҳрум бўлганлар буларнинг барчасидан бебаҳра. Кўзи ожизлар дунёси бизникидан тубдан фарқ қилади. Кўриш қобилияти туфайли биз баҳраманд бўлаётган ва биз оддий деб ҳисоблайдиган барча неъматлар бундай инсонлар учун эришиб бўлмас орзудек.

Инсонларга кўзи ожизлар ҳар куни тўқнаш келишга тўғри келадиган мураккабликлар тўғрисида эслатиш учун 1984 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Халқаро кўзи ожизлар куни таъсис этилган. У ҳар йили 13 ноябрь куни нишонланади.

Эзгу анъанага кўра, ERIELL томонидан Юнусобод тумани Кўзи ожизлар жамиятининг барча аъзоларига хайрия ёрдами кўрсатилди. Компания ходимлари жамиятга ташриф буюриб, ERIELL гуруҳи номидан уларга озиқ-овқат тўпламлари ва энг керакли истеъмол товарларини тақдим этишди. Кўзи ожизлар жамияти аъзолари беғараз ёрдамни мамнуният билан қабул қилиб, компания фаолияти янада гуллаб-яшнаши ва унга муваққиятлар ёр бўлишини тилашди.

«Мен 23 ёшимда кўриш қобилиятидан маҳрум бўлганман. Бундан олдин лицейда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаганман. Бироқ кўриш қобилиятидан маҳрум бўлгач, бошқа дарс бера олмадим. Кўзи ожиз киши дунёни бармоқлари учи ёрдамида ҳис қилишини англаб етгач, мен даволовчи массажга ўқидим, шунингдек, колл-центрда ҳам ишлайман. Айтишим мумкинки, ҳаёт давом этмоқда, менга барча юмушларимда ёрдам бераётган икки нафар ажойиб қизчам вояга етмоқда, бундан жуда бахтиёрман. ERIELL’га беғараз ёрдам, биз учун муҳим бўлган санани ёддан чиқармаётганлари учун миннатдорлик изҳор қилмоқчиман», — деди Насреддинова Сурайё.

Ўзбекистонда 45 мингдан зиёд рўйхатга олинган кўзи ожиз ёки кўриш қобилиятидан қисман маҳрум бўлган фуқаролар истиқомат қилади. Улар кундалик ҳаётида қандай қийинчиликларга дуч келаётганини тасаввур қилиш мушкул. Қувонарлиси, ҳаёт рангларидан бебаҳра кишиларнинг кўпчилиги ҳаётнинг турфа соҳаларида ўзини намоён қилмоқда.

«Жамиятимизда барча бир-бирига қадрдон бўлиб улгурган. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, маслаҳатлар берамиз. Бўш вақтимизда домино ўйнаймиз, айрим иқтидор эгалари эса мусиқа асбоблари чалади, кимдир китоб мутолаа қилади. Бу ерда ҳеч ким ўзини ёлғиз ҳис қилмайди», — дейди Юнусобод тумани Кўзи ожизлар жамияти директори Исмаилов Бахтиёр Рихсибоевич.

«Бугун иштирок эта олмаган барча аъзолар номидан ERIELL’га хайрихоҳлигингиз ва эзгу ишларингиз учун миннатдорлик билдириб, компаниянгиз ва унинг барча ходимларига улкан зафарлар ва энг эзгу тилакларни изҳор қиламиз», — деди Бахтиёр Рихсибоевич.

Бугунги кунда мамлакатимизда кўриш қобилияти бўйича ногиронларнинг жамоат ташкилотлари қўллаб-қувватланмоқда. Халқаро кўзи ожизлар куни ва унга бағишланган тадбирлар барчамизга нафақат кўриш қобилиятидан маҳрум бўлганлар дуч келаётган муаммолар, балки уларнинг турли соҳалардаги ютуқлари ва муваффақиятлари ҳақида эслатиб туради.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди