Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Тожикистондаги «сирли бино» Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг офисими ёки Аҳмадшоҳ Масъудга тегишли фондми?

    07.11.2021, 10:19 58820

    Тожикистонда Asia-Plus нашрининг Афғонистон элчихонасидаги манбаси 29 октябрь куни Душанбеда Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг ваколатхонаси очилганини маълум қилганди. Бироқ ўша куни кечқурун элчихона нашрга раддия юборди, унда бу маълумот нотўғри экани айтилган. Шундан сўнг нашр мухбири ўша офисни шахсан кўришга борди.

    Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг етакчиси Аҳмад Масъуд

    Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг етакчиси Аҳмад Масъуд
    Фото: Twitter

    Афғонистон элчихонасидаги манбага таяниб эълон қилинган маълумотларга кўра, Душанбеда Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг офиси очилган. Ҳолбуки, дипломатик миссия раҳбарияти Миллий қаршилик офиси очилгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслиги, бу ахборот бутунлай нотўғри ва асоссиз эканини билдирган.

    «Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги нозик сиёсий даврда бундай хабарларнинг эълон қилиниши ҳам қўшни, ҳам дўст давлатлар зарарига ишлаб, Тожикистон Республикаси ва Афғонистон душманларининг манфаатларига хизмат қилади. Бундай нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳозир азият чекаётган афғон халқини қурол кучи билан бошқармоқчи бўлганлар учун фойдали бўлади», — дейилади элчихонанинг раддиясида.

    Asia-Plus’нинг Афғонистон элчихонасидаги манбаси Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг офиси Душанбедаги Достоевский кўчасида жойлашганини хабар қилганди. Нашр суҳбатдошига кўра, у ерда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирдан сўнг офис журналистлар учун матбуот анжумани ўтказади, унда Тожикистондаги фаолияти дастури ҳақида ахборот беради.

    Аввалроқ бир қанча экспертлар ҳам Афғонистон Миллий қаршилик фронтининг офиси очилгани ҳақида хабар берган. Хусусан, бу ҳақда тожикистонлик ёзувчи Amiri Замон айтган, Россия сиёсатшунослар жамияти таҳлилий маркази директори, Афғонистон сиёсатини ўрганиш маркази раҳбари Андрей Серенко ҳам ўзининг Telegram каналида бу маълумотни тасдиқлаган.

    Бу орада «Спутник Тожикистон» Душанбеда Миллий қаршилик офиси эмас, балки Аҳмадшоҳ Масъуд фонди очилгани ҳақида хабар берди. Фонд раҳбари Аҳмад Вали Масъуднинг айтишича, у бир неча йил аввал рўйхатдан ўтган, аммо Афғонистондаги беқарор вазият туфайли лойиҳа кейинга сурилган. Нашрнинг ёзишича, фонд 2018 йилда Тожикистонда, шунингдек, бир қатор бошқа мамлакатларда рўйхатга олинган. Фонднинг мақсади хайрия ишлари ва маданий лойиҳалардир.

    Масъуд офиси/фондига журналистлар киритилмайди

    Asia-Plus мухбири кўрсатилган манзилда бўлган. Дарвоза олдида боғбонлар ҳудудни ободонлаштирган. Улар мухбир билан суҳбатда бу ерда 20 кун олдин иш бошлагани, бинонинг Афғонистон фуқароларига тегишли эканини айтди. Суҳбат вақтида ишчилардан бирини бинонинг ёнида турган қўриқчи чақирган. У журналист келганидан хабар топиб, бошқа қўриқчиларга уни дарвозадан ташқарига чиқаришни ва Исмоил исмли киши билан телефонда гаплаштиришни буюрган. Қўриқчи Исмоилга қўнғироқ қилиб, гўшакни журналистга берган, у Asia-Plus мухбирининг саволини тинглаб, журналистларга «бу ерга келмасликни» тавсия қилган.

    Қайд этилишича, Asia-Plus журналистига нафақат ҳудудга кириш, балки бинони ташқаридан суратга олишга ҳам рухсат берилмаган. Кўрсатилган манзилдаги бино аслида нима эканини, агар у шунчаки хайрия ва маданий фонд бўлса нега кириш эшиги журналистлар учун ёпилганини аниқлашнинг иложи бўлмаган.

    Нашрни қизиқтирган яна бир савол шуки, нега элчихонанинг ўзи Афғонистондаги беқарор вазият туфайли фаолиятини кейинга қолдираётганини айтаётган бир пайтда фонд бирдан ишлай бошлади? Афғонистондаги вазият тўсатдан яхшиланиб қолдими?

    Масъуд Тожикистондами?

    Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот департаменти Asia-Plus’га Тожикистонда Афғонистон Миллий қаршилик офиси ташкил этилгани ҳақида маълумотларга эга эмаслигини билдирган.

    Айни пайтда Маъсуднинг ўзи ҳозир ҳақиқатдан республикадами ёки йўқ, деган саволга ҳам жавоб топилгандек бўлди. Бу ҳақда бир неча кун аввал Панжшер вилояти губернаторининг собиқ ўринбосари Кабир Васикка таяниб, «ТАСС» хабар берган эди.

    Хусусан, Васик шундай деган: «Аҳмад Масъуд ҳозир Тожикистонда, лекин баъзан Афғонистонга бориб туради, у ерда мамлакатнинг турли минтақаларидаги қаршилик гуруҳлари билан учрашади».

    Умуман олганда, кичик Масъуднинг Тожикистонда экани ҳақидаги миш-мишлар сентябрь ойида, толиблар Панжшерда операция бошлаган пайтда тарқалган. Унинг барча бевосита тарафдорлари бу хабарни инкор этиб, Аҳмад Масъуд Панжшерда эканини даъво қилмоқда. Унинг айнан қаерда эканига хавфсизлик нуқтаи назаридан аниқлик киритилмаган.

    Масъуднинг ўзи эса анчадан бери видеомурожаат йўлламаган.

    Мавзуга доир: Таниқли афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли «Толибон»га қарши кураш кучларини тузди. Ушбу қўшиннинг толиблар босимига яна қанча вақт дош бериши номаълум

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ижарага олинган айрим ер участкаларини қайта ижарага бериш мумкин бўлади

    Бугун, 13:46

    Қурилиш материаллари саноатида хорижнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

    Бугун, 13:31
    Reklama

    Катта гонорар таклиф қилинишига қарамай, машҳур фильмларда рол ижро этишни хоҳламаган Голливуд юлдузлари (фото)

    Бугун, 13:40

    300 дан ортиқ: Қорабоғдаги портлашда ҳалок бўлган ва яраланганлар сони маълум қилинди

    Бугун, 13:10

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков Хитой Тайпейи вакили устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

    Бугун, 13:07

    НАТО Қрим яқинида парвозлар сонини уч бараварга оширди

    Бугун, 12:57

    InfinBANK’дан фоизсиз кредит: эртакми ё ҳақиқат?

    Бугун, 12:00
    Reklama

    Инсулинга резистентлик белгилари: улар эътиборсиз қолдирилганида қандли диабет юзага келиши мумкин 

    Бугун, 12:57

    Мудофаа вазири Тошкентда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари билан учрашди

    Бугун, 12:54

    Латвияда машинасига “мен русман” стикерларини ёпиштирган ҳайдовчилар жаримага тортилиши мумкин

    Бугун, 12:35

    Қирғизистоннинг ун ва буғдой экспортини тақиқлаши Ўзбекистон бозорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди –  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Бугун, 12:34

    Дунё мамлакатлари 2025 йилга бориб кибержиноятлардан 10,5 трлн доллар зарар кўриши мумкин

    Бугун, 12:19

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?