• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк келгуси 3 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг икки сценарийсини эълон қилди

    Марказий банк бошқаруви «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023—2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари»нинг дастлабки концептуал лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу лойиҳани ишлаб чиқишда биринчи навбатда, иқтисодиётда нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш, инфляция даражасини 2023 йил якунига қадар 5 фоизгача пасайтириш мақсадларидан келиб чиқилган.

    Таъкидланишича, ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг келгусидаги ўзгариши бўйича ноаниқликлар ҳали ҳам юқори даражада сақланиб қолмоқда. Шу боис ўрта муддатли макроиқтисодий ривожланиш прогнозлари ташқи ва ички омилларнинг таъсири кўлами ва давомийлигини инобатга олиб асосий ва муқобил сценарийлари ишлаб чиқилди.

    Сценарийларни шакллантиришда ташқи иқтисодий шароитларнинг ўзгаришлари, халқаро молия ташкилотларининг жаҳон иқтисодиёти ва асосий экспорт товарлари нархлари бўйича прогнозлари, асосий савдо-ҳамкор давлатларда кутилаётган вазиятлар, ички иқтисодий шароитлардаги эҳтимолий тенденциялардан келиб чиқилди.

    Жаҳонда вакцинациялаш жараёнининг бориши ривожланган давлатлар бўйича иқтисодий ўсиш суръатларининг тезроқ тикланиши, ривожланаётган давлатларда эса нисбатан сустроқ тикланишини белгиловчи асосий омиллардан бўлаётган шароитда сценарийлар шартларини белгилашда пандемия билан боғлиқ вазият муҳим омил сифатида қаралди.

    Шунингдек, бу йилги ҳисоб-китобларда иқлим ўзгаришлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари таклифи, молиявий барқарорлик кўрсаткичлари, амалга оширилиши кўзда тутилаётган ислоҳотлар ва уларнинг кутилаётган натижалари шартли омиллар сифатида инобатга олинди.

    Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг босқичма-босқич яхшиланиб бориши кутилаётган бўлиб, кескин ташқи хатарлар юзага келиши кўзда тутилмайди. Пандемия билан боғлиқ вазият нормаллашиб, инсон ресурслари миграцияси ва трансчегаравий ҳаракатлар бўйича узоқ муддатли чекловлар жорий этилмайди.

    Мазкур сценарийга кўра, иқтисодий фаоллик юқори суръатларда жадаллашиб бориб, инвестицион ва истеъмол талаби пандемиягача бўлган даражага тўлиқ тикланади.

    Ушбу сценарий доирасидаги ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўзининг потенциал даражасига кўтарилиб, реал иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5—6,5 фоизни ташкил этади ва 2023—2024 йилларда 6 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

    Асосий сценарий доирасида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашнинг муҳим драйвери сифатида хусусий ички ва ташқи инвестициялар ҳамда иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган таркибий ислоҳотлар қаралмоқда.

    Келгуси йилларда мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифаси 2022 йилдан босқичма-босқич фискал консолидация бошланишини тақозо қилади ва фискал тақчилликнинг ЯИМга нисбати 2023—2024 йилларда 2,0-3,0 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

    Юқорида келтирилган омиллар ва тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш даражасидан келиб чиқиб инфляция суръатларининг 2022 йилда 8-9 фоизга ташкил этиши, 2023—2024 йилларда эса 5 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

    Макроиқтисодий ривожланишнинг муқобил сценарийси шартлари сифатида жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазиятнинг кескинлигича қолиши сабабли ташқи шароитларнинг ноқулай шаклланиши ва иқтисодий фаолликни пасайиши каби эҳтимоллар асос қилиб олинган.

    Ушбу сценарий бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажмининг реал ўсиши 2022 йилда 3-4 фоиз атрофида бўлиши мумкин. Вазиятнинг нормал фазага ўтиши билан 2023 йилдан иқтисодий фаоллик ва ялпи талабнинг тикланиши кузатилиб, 2023 йилда 4,8-5,8 фоизни ва 2024 йилда 5,5-6,5 фоизни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

    Бунда, ички иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилда ҳам фискал рағбатлантиришлар давом эттирилади ва умумий фискал тақчилликнинг ЯИМга нисбати 4-5 фоиз атрофида бўлишини тақозо этиши мумкин. Фискал консолидация 2023 йилдан бошланиб,  фискал тақчилликнинг ЯИМга нисбати 2023 йилда 3-4 фоизгача, 2024 йилда эса 2,0-2,5 фоизгача пасайиши баҳоланмоқда.

    Макроиқтисодий ривожланиш шартлари муқобил сценарий бўйича шаклланган ҳолатда тартибга солинадиган нархларнинг эркинлаштирилиши келгуси даврларга кечиктирилади. Натижада, ушбу сценарий шартлари рўй берган шароитда умумий инфляция даражаси 2022 йилда 7,5-8,5 фоизни ташкил этиши ва 2023 йилда эса 5,6-6,6 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

    Юқорида келтирилган сценарийларнинг ҳар бирида пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади иқтисодиётда нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш ҳамда инфляциянинг таргет кўрсаткичига эришишга қаратилади. Бунда, сценарийларда келтирилган вазиятларнинг шаклланишига қараб пул-кредит шароитларининг қатъийлик даражаси белгилаб борилади.

    Асосий сценарийда пул-кредит сиёсатини нисбатан қатъий шароитлари сақлаб қолинса, муқобил сценарийда эса пул-кредит шароитларини бироз юмшатиш ҳамда нархлар барқарорлиги ва иқтисодий фаолликни рағбатлантириш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши мумкин.

    Келгуси йилларда операцион механизмни янада такомиллаштириш ва пул бозорини ривожлантириш билан биргаликда, ички валюта бозорида ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш, таҳлилий-прогнозлаш салоҳиятини ривожлантириш ва пул-кредит сиёсати трансмиссон механизми самарадорлигини ошириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар Марказий банкнинг диққат марказида бўлади.

    Трансмиссион механизм самарадорлигини ошириш вазифаси молия бозорини, хусусан давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш, хусусий капитал бозори кўламини ошириш ва иқтисодиётда банклардан ташқари молиявий воситачилик институтларини ривожлантириш билан боғлиқ ҳисобланади.

    Келгуси йилларда алоҳида аҳамият қаратилиши лозим бўлган масала — бу инфляциянинг узоқ муддатли барқарор омилларини бартараф этиш масаласи ҳисобланади. Бу, биринчи навбатда, истеъмол бозорида рақобатни ривожлантириш, истеъмол товарлариишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, товарлар импортида концентрациялашув даражасини пасайтириш, ҳудудларда савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш каби чораларни амалга оширишни тақозо этади.

    Ушбу таркибий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши инфляциянинг таргет даражасига етганидан сўнг пул-кредит шароитларини босқичма-босқич нейтрал шартларга ўтказиш имконини беради.

    Мавзуга доир: 

    • Жаҳон банки 2021—2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишини прогноз қилди
    • «Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий етакчи бўлиш учун барча имкониятларга эга» — Financial Times

    04.11.2021, 06:30   Изоҳ (0)   12144
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланган интернет дўконларини реклама қилиб келган шахслар қўлга олинди

    04.11.2021, 06:00

    Автобусдаги келин ва куёв, шаҳар марказига ўрнатилган рождество арчаси, кул билан қопланган Mercedes. 3 ноябрь суратлари

    03.11.2021, 23:57

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи берилади

    03.11.2021, 22:42

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар фаолиятига чеклов қўйилгани ҳолати юзасидан тергов ўтказилади

    03.11.2021, 22:30

    Россиядаги ўзбекистонликлар энди консуллик орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириши мумкин

    03.11.2021, 21:56

    «Ўзкомназорат» раҳбари ишдан олинди. Telegram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқларга уланиш тикланади

    03.11.2021, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.